Эшитдик-да! "Бунёдкор"га янги бош директор тайинланди

Sherzod Nurmatov
17 янв 2023, 14:21
Бироз аввал Азизбек Ҳайдаров клуб раҳбари сифатидаги фаолиятини давом эттириши ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ олган сўнгги маълумотларимизга қараганда, бош директор этиб шу пайтга қадар стадион директори бўлиб ишлаган Шерзод Ҳақбердиев тайинланган. У билан 1 йиллик шартнома тузилган. Унинг ёрдамчиси сифатида эса шу пайтгача молия менежери лавозимида фаолият юритган Шомурод Исроилов иш бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" клуби айни пайтда БААда йиғин ўтказмоқда. "Қалдирғочлар" кеча минимал ҳисобда мағлуб бўлди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia