33 ёшли италиялик футболчи фаолиятини якунлади

3 окт 2019, 19:45
"Ювентус" собиқ ярим ҳимоячиси Клаудио Маркизио бутсаларини михга илди.

33 ёшли италиялик футболчи 13 йил давомида "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган. 2009-2017 йиллар мобайнида Италия миллий терма жамоасида ҳам ўйнаган. Маркизио шунингдек, "Эмполи" ва "Зенит" клубларида тўп тепган. Клаудио "Ювентус"га қайтиб лавозимлардан бирини эгаллаши кутилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: goal.com