

Хитой футбол ассоциацияси 25 июлдан Суперлига баҳсларига рестарт берилишини маълум қилди. 16та жамоа иштирокидаги мусобақа форматига ўзгартириш киритилади. Жамоалар 8тадан икки гуруҳга бўлинади. Бир гуруҳ шимолий, иккинчи гуруҳ жанубий минтақада ўйинларни ўтказади.
Суперлига баҳслари карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ўтказилади. Маълумки, Хитой чемпионатига 22 февраль куни старт берилиши кутилган, бироқ коронавирус туфайли тўхтаб қолганди. Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Гуангжу Эвергранд" ҳисобланади.



