UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  0 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  3 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  11 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  2 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  6 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  3

"11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар бўлишини пенальтичилар яхши билишади". Хуршид Ғиёсов билан интервью Янгиликлар

"11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар бўлишини пенальтичилар яхши билишади". Хуршид Ғиёсов билан интервью

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг учинчи турида ўз майдонида "Андижон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мазкур учрашувдан сўнг ўйин давомида фаол ҳаракат қилган ва жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган ярим ҳимоячи Хуршид Ғиёсов сайтимизга интервью берди.

- Қўлга киритилган муҳим ғалаба билан табриклаймиз. Жамоа бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан ирода кўрсата олди. Дастлаб шу ва ўйин борасида қисқача фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- Авваламбор юртдошларимизни Наврўз байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Энди "Андижон" билан кечган баҳсга тўхталсам, тўғри таъкидладингиз характер кўрсата олдик. Чунки ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида тўп тепаётган эдик. Ғалабага бўлган иштиёқ кучли эди. Муваффақиятимизнинг омили ҳам шунда, деб ўйлайман. Кучли хоҳиш, иштиёқ ва ирода ҳисобига навбатдаги уч очкога эга чиқдик. 

- Нима учундир биринчи бўлим охирларига келиб ўйинда асабийлашишлар кўп кузатилди. Ваҳоланки "Бунёдкор" ҳисобда олдинда бораётганди. Балки четлатиш бунга сабаб бўлдими?

- Ўйин давомидаги асабийлашишни табиий ҳолат, деб ўйлайман. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз четлатишдан сўнг бир киши кам бўлиб қолдик. Майдондан четлатилган жамоадошимиз учун ҳам ҳаракат қилишимиз лозим эди. Шунинг учун бироз асабийлик кузатилди. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини бажардик ва муҳими ғалаба қозондик. 

- Урадиган голларингизни аксарияти пенальтилардан. Хуршид Ғиёсов жамоада штатли пенальтичими? Дейлик "Қўқон-1912"да Мурод Ҳолмуҳаммедов, "Пахтакор"да Драган Черан шундай вазифани кўпроқ бажаришади...

- Тўғри кўп голларимни пенальти орқали урганман. Сиз санаб ўтган ижрочилар 11 метрлик нуқтага яқинлашганда қандай ҳис-туйғулар жўш уришини, қийинчилигини яхши тушунишади. Аслида бу жараён осон эмас.

- "Андижон" билан кечган баҳсда жамоа аввалги учрашувлардан фарқли равишда илк дақиқалардан эҳтиёткорликни эмас, кўпроқ ҳужумкорликка урғу берди. Ёки кеча рақиб шундай имконият тақдим қилдими?

- "Бунёдкор" доим кимга қарши тўп тепишидан қатъий назар доим биринчи рақам остида ўйнайди. Айтганингиздек эҳтиёткорлик ҳам керак албатта.

- Шу куни рақиб сафида бир нечта собиқ бунёдкорчилар бор эди. Уларга қарши ўйнаш қизиқарли бўлгани табиий...

- Уларни бемалол иқтидорли футболчилар, деган бўлардим. Гарчи бизга қарши ўйнашган бўлсада, аксарияти шу ерда улғайишган. Майдонда шу футболчилар билан курашиш қизиқарли бўлди. Майдонда борларини беришди.

- "Бунёдкор"даги вазият ўтган йилгига қараганда ижобий томонга ўзгарганми? 

- Ўзгаришлар юз берганини биласиз. Клуб президенти Меҳриддин Абдуллаев биз билан учрашдилар, бундан буён барча нарсалар ижобий томонга ўзгаришини таъкидладилар. Вазият секин-аста яхшиланиб бормоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика