UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  38 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  2 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  3 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  3 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2

Андрей Фёдоров: "Тошкентдаги йиғинда ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Тошкентдаги йиғинда ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз"

"Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдоровнинг жамоа машғулотлари ва сафга янги қўшилган футболчилар ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

"Ўтган мавсумда чемпионат бироз эртароқ якунлангани боис, декабрда ҳам футболчиларни йиғган эдик. Декабрдаги йиғинда асосан футболчиларнинг тикланишига эътибор қаратдик. Янги йилдан сўнг Фарғонадаги қароргоҳимизда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш ва тўпни яхши ҳис этишлари учун махсус дастур асосида шуғулландик. Чунки йигитлар жуда қийин мавсумни ўтказишди ва энди таътилдан кейин аввало жисмоний ҳолатни тиклаб олишлари жуда муҳим.



Умуман 4 январдан буён тўлиқ дастур бўйича машғулотларни олиб боряпмиз. Фарғонадаги йиғинда жамоа иккига бўлинган ҳолда назорат баҳсларини ўтказди. Кечадан бошлаб эса Тошкентга келдик ва футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди. Бу борада жиддий муаммоларга дуч келмадик. Баъзи футболчилар фақат душанба куни қайтадан кўрикдан ўтишади. Бу ерда тўртта ўртоқлик ўйинлари ўтказишни режалаштирганмиз. Тайёргарликни бу босқичида диққатимизни асосан ўйинлар ўтказишга қаратамиз.



Таркибга қўшилган янги футболчиларнинг имкониятларини синаб кўрамиз. Сафимизга қўшилган янги футболчилар: дарвозабон Ўткир Юсупов, ярим ҳимоячи Сардор Эминов, ҳимоячилар Илҳом Бойдедаев ва Алишер Саматов. Биз яна янги футболчиларни жалб этишни режалаштирганмиз. Аммо келадиган футболчилар ҳозиргилардан кучли бўлиши лозим. Айни пайтдаги таркибимизда мавжуд футболчилар ҳам ёмон эмас. Агарда ҳақиқатда жамоамизни кучайтира оладиган футболчи бўлса оламиз. Янги келадиган футболчи ҳозиргилардан яққол кучли бўлиши керак. Агарда имконият бўлганида, аввало марказий ҳимоячи олган бўлардим. Шунингдек, кучли ҳужумчи ва таянч ярим ҳимоячиси билан таркибни кучайтирган бўлардим. Аммо ҳозирги кунда ҳужумчи нафақат бизга, балки бутун ўзбек футболига керак.

Ким ҳозир машғулотларимизда йўқ бўлса ўшалар кетишди. Акмал Холматов, Евгений Черемисин, Адриан Кашкавал, Рўзимбой Аҳмедов, Сардор Раҳмонов каби футболчилар жамоамизни тарк этишди.



Янги мавсумга ҳозирча аниқ бир мақсад қўйилгани йўқ. Ўтган йил ОЧЛ йўлланмасига эга бўлишимиз мумкин эди. Бироқ аслида йил бошида бундай мақсад қўйилмаган эди. Бу йил йигитлар олдига ҳар бир учрашувда майдонга тушиб ғалаба учун ўйнашни вазифа қилиб қўймоқчиман. Кузда эса мусобақа жадвалида ким қайси ўринда бўлишини кўрамиз", - дейди Андрей Фёдоров.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика