Latest news

09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  12 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  21 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  5 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  14 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69

Зоҳир Пиримов: “Фаолиятим давомида биринчи маротаба шундай ҳолатга дуч келдим” News

Зоҳир Пиримов: “Фаолиятим давомида биринчи маротаба шундай ҳолатга дуч келдим”

Тажрибали ярим ҳимоячи Зоҳир Пиримов “Сурхон”ни тарк этди.

Футболчи термизликлар сафида биринчи даврада ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Натижада, у жамоа билан хайрлашди. Шундан кейин футболчи билан боғланиб, кетиш сабаблари ва режалари борасида фикрларига қулоқ тутдик. 

- Зоҳир ака, “Сурхон”ни тарк этдингиз. Нима сабабдан бу қарорга келдингиз?

- Жамоани тарк этишимнинг асосий сабаби кам ўйин амалиётига эга бўлдим. Дейлик, биринчи давра якунида бош мураббий билан гаплашдим. Иккинчи даврада ҳам кўп ўйинларда захирада қолиб кетишим мумкинлигини айтди. Менга эса бу тўғри келмаслигини айтдим ва шартномани келишган ҳолда бекор қилдик. Чунки бутун фаолиятим давомида бундай ҳолатга биринчи маротаба дуч келмоқдаман. Ҳар мавсум камида 15та учрашувдан кам ўйнаганимни эслай олмайман. 

- Ўйин амалиётисиз қолиб кетишингизга қандайдир сабаблар бормиди?

- Билмадим. Бу саволни кўпроқ мураббийга берилса тўғри бўларди. Кам ўйнаётганим сабабли мураббий билан гаплашганмизда ҳар доим менинг тажрибамга ишонишини таъкидлаб келарди. Ёшларга кўмаклашишимни сўрарди. Ўз навбатида мен ҳам қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Машғулотларда доимо бор кучим билан меҳнат қилиб келдим.  Балки бош мураббийнинг услубига мос келмаган бўлсам керак. Ўйин амалиётисиз жамоада қолишни ўзимга эп кўрмадим. Мен доимо жамоа учун қўлимдан келганча ёрдам беришга одатланганман.

- Айтингчи, бош мураббий билан қандайдир келишмовчилик бўлганми?

- Мураббий билан ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Муносабатларимиз жойида эди.

- Анхель Лопес “Сурхон”ни қай даражада кучайтира олди?

- Ўзгариш қила олди. Дейлик, жамоа ўйинда тажовузкорлик, ҳужумкорликни оширишга интилмоқда. Кўплаб футболчиларнинг ўзига бўлган ишончларини қайтара олди. 

- Трансфер ойнаси якунланишига кам фурсат қолмоқда. Таклифлар борми?

- Бир нечта жамоалардан таклифлар бор. Лекин ҳали аниқ эмаслиги боис, бир қарорга келганим йўқ.

- Ёшингиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ҳозир ҳам Cуперлигада юқори спорт формада ўйнай оласизми?

- Албатта Суперлигада бор кучим билан ўйнай оламан. Бу ҳали ҳаммаси тугамаганини исботлашга ҳаракат қиламан.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика