Latest news

15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  0 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  0 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  6 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  10 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  7

Зидан "Реал" билан шартнома узайтирганини тасдиқлади News

Зидан "Реал" билан шартнома узайтирганини тасдиқлади

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Барселона"га қарши Испания Суперкубогидан олдин Мадрид жамоаси билан шартнома узайтирганини тасдиқлади.

Олдинроқ испан ОАВда "Реал" Зидан билан 2020 йилгача мўлжалланган келишувни имзолагани эълон қилинган эди. 45 ёшли мутахассиснинг йиллик 4,35 млн. евро маоши энди 8 млн. еврога айланди. Бироқ бу маблағнинг қайсидир қисми шартномада кўзда тутилган муваффақиятлар учун бонус сифатида тўланади.

"Ҳа, бахтлиман, аммо бу ҳеч нарсани англатмайди. Мен 10 ёки 20 йилга шартнома тузишим мумкин, аммо қаерда ишлаётганимни биламан. Бир йилдан сўнг бу ерда бўлмаслигим мумкин.

Ишонч учун жуда хурсандман. Мақсадлар доимо бир хил - барча турнирларда ғолиб чиқиш" - дейди Зидан.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика