Latest news

03:34Қосимов: "Бугунги ўйин футболнинг безаги бўлди, бир мухлис келган бўлса ҳам, у учун ўйнаймиз"  4 03:10Левченко: "Асабий якун бўлмаганда футболчиларимга максимал балл қўйган бўлардим"  2 02:38Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этди  15 00:52Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"  1 00:34Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум  9 23:35Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"  22 23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  11 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  4 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  14 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  18 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  9 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  4 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  23

Зайниддин Тожиев: "Бу жамоа аввалги "Зомин" эмас" News

Зайниддин Тожиев: "Бу жамоа аввалги "Зомин" эмас"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Зомин" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Зайниддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бизнинг мақсадимиз кубок доирасидаги ҳар бир учрашувда ёш футболчиларга тажриба тўплашлари учун имконият яратиб бериш. Ўйин борасида айтадиган бўлсам, йигитлар ҳаракат қилишди. Тажриба борасида "Локомотив" устун эканлиги кўриниб турди. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман.


- Футболчиларингизни ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Айтиб ўтганимдек, йигитлар кучли рақибга қарши қўрқмасдан ҳаракат қилишди. Жамоамиз ёш, шу каби ўйинлар орқали тажриба тўплаймиз. Қаердадир бир қадам етмай қолаяпти. Ишлаймиз, ишлашда давом этсак, вақти келиб натижа ўзи келади.

- Ўйиндаги ягона гол пенальтидан киритилди. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакамлар қарорини кўриб чиқадиганлар бор. Биз муҳокама қилмоқчи эмасмиз. Вазият такрорини кўриб чиққанимиз йўқ.

- Мухлисларга маълумот ўрнида, бу жамоа аввалги "Зомин" эмас, шундайми?

- Ҳа, шундай. Ҳозир мутлақо бошқа, янги клуб тузилган. Лекин уй учрашувларимизни "Зомин" стадионида ўтказамиз.

- Кубокда гуруҳдан чиқиш вазифаси борми?

- Биз кўпроқ тажриба тўплашни мақсад қилганмиз. Кўрдик, Суперлига клубига қарши ўйнай олар эканмиз. Ҳеч бир жамоа ютқазиш учун майдонга чиқмайди. Биринчи лига учрашувларига ҳам жиддий ҳозирлик кўраяпмиз.



Rating: -1   

Comments

   
13 apr 22:07:54
Olim
Зоминмклуби футболчиларданмксрз булса,Диёр га мумкинми урнига не причем командани куйиш
   
13 apr 22:05:44
Olim
Спорт принциплари кани
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика