Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз – гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг" News

Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз – гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Самарқандда ўтказилган қуръа маросимидан сўнг қуръа натижалари ҳақида фикр билдирди.

- Жаноб бош мураббий Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичдаги рақиблари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Менинг фикримча гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси бир-бирига тенг. Масалан, Нидерландия терма жамоасининг футболчилари индивидуал тарафлама жуда кучли. Парагвайлик футболчиларнинг кўпчилигини Испания чемпионатида тўп тепишади, Италия клубларида ўйнайдиган футболчилар ҳам бор. Парагвай терма жамоаси етарлича тажрибага эга. Коста-Рика терма жамоаси таркибини яқинда янгилади. Улар ёш футболчиларга имконият беришмоқда. Коста-Рика терма жамоаси Конкафаф чемпионатида яхши натижага қайд эта олмади,  аммо улар ҳам жуда қийин рақиб бўла олишади.

- Ўзбекистон терма жамоаси сўнги Жаҳон чемпионатида қайд этган натижасини такрорлай ёки яхшилай оладими? Терма жамоамизнинг мундиалдаги мақсадлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Биринчи навбатда плей-офф босқичига чиқиб олишимиз керак. Дастлабки мақсадимиз шу.

- Сизнинг фикрингизча Жаҳон чемпионатида кимлар фаворит?

- Бразилия, Испания, Эрон, Португалия, Аргентина ва Қозоғистон терма жамоалари энг кучлилари деб ўйлайман. Биз секин асталик билан қадам ташлашимиз керак. Гуруҳдан чиқиб олганимиздан сўнг плей-оффдаги рақибларга қараймиз.




Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика