Latest news

16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  0 16:30Суперлига. ОКМК – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  21 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  13 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  5 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  6 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  17 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  2

Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан" News

Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"

Суперлига 9-тур доирасидаги "Нефтчи" — ОКМК ўйинида ягона голни урган мезбонлар ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бўлажак ўйинга тайёргарлик қийин бўлмади, одатдагидек ҳозирлик кўрдик. Кетма-кет учрашувларда ғалаба қозона олмаганимиз учун босим мавжуд эди, аммо буни енгиб ўта олдик. Бизда яхши жамоа шаклланган. Бу жамоа қийин вазиятлардан муваффақият билан чиқиб кета олишга қодир. Келгусида ҳам яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Пенальтида омадсиз уриниш футболчиларда учраб турадиган ҳолат ҳисобланади. Муҳими, бу хатони тўғрилаб, жамоани қийин ҳолатга тушириб қўймадим. Фарғона аҳлига миннатдорчилик билдираман, улар менга катта умид билан мухлислик қилишмоқда. Бу масъулиятни ҳис қиляпман. Шу боис, улардан узр сўрадим. Мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан", — деди "Нефтчи" футболчиси.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика