Latest news

23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  7 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  4 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  2 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  104 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  3

"Ювентус" Федерико Кьезанинг трансфери борасида келишувга эришди. Ўйинчи бугун тиббий кўрикдан ўтади News

"Ювентус" Федерико Кьезанинг трансфери борасида келишувга эришди. Ўйинчи бугун тиббий кўрикдан ўтади

"Фиорентина" ҳужумчиси Федерико Кьеза фаолиятини "Ювентус"да давом эттиради.

Турин клуби 22 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш шарти билан 2 йилга ижарага олади. "Кекса синьора" ўйинчининг биринчи йилги ижараси учун 2 млн евро, иккинчи йил учун 8 миллион евро тўлайди.

Эҳтимолий харид қилиш нархи эса 40+10 миллион еврони ташкил этади. Кьеза бугун, яъни Италияда трансферлар ойнаси якунланадиган кунда тиббий кўрикдан ўтади.

Шу билан бирга "Ювентус" қуйидаги вазифалар бажарилган тақдирда у билан тўлақонли шартнома имзолаши шарт: жамоа Италия чемпионатини топ-4да якунлаши; Кьеза 60% ўйинларда ҳаракат қилиши (уларда 30 дақиқадан кам ўйнамаслиги керак); 10та гол ва 10та ассист.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика