Latest news

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Юрген Клопп МЮнинг 10 ёшли мухлиси талабини рад этди News

Юрген Клопп МЮнинг 10 ёшли мухлиси талабини рад этди

Англияда Юрген Клопп билан боғлиқ кулгили воқеа муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

"Манчестер Юнайтед"нинг 10 ёшли мухлиси мураббий номига хат юборар экан ундан "Ливерпуль" тезроқ ютқазишини сўради, чунки "қизиллар"нинг ғалабали уни хафа қилмоқда. Клопп эса унга жавоб хати ёзди.

"Қадрли Дараг! Сен менга омад тиламадинг, аммо ёш мухлис билан суҳбатлашиш барибир яхши. Сенинг талабингни қондира олмайман.

Сен "Ливерпуль"га мағлубият тилаяпсан, менинг ишим эса ғалаба учун ҳамма нарсани қилиш. Яхшиямки, сен учун олдинги ўйинда ("Атлетико"га қарши ўйин) ютқазибмиз, буёғига ҳам шундай бўлади, чунки бу футбол.

Умид қиламанки, агар биз кўплаб совринларни ютсак, бу сени хафа қилмайди. Клубларимиз рақиб бўлсада, бир-бирини ҳурмат қилишади. Футбол мен учун шундай", - деб ёзган Клопп.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" АПЛда ҳали мағлубият нималигини билмай келмоқда.

Rating: +58   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика