Latest news

21:17Анри Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 20:52Неъматилло Қуттибоев: "Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди"  1 20:22"Реал" "янги Криштиану Роналду"га қизиқмоқда  0 20:02Бинтсиз тез ёрдам, қулфланиб қолган эшик, кечиккан суҳандон - ПФЛ 3 клубга жарима солди  1 19:45"Манчестер Сити" "Реал"нинг икки ўйинчиси учун 200 млн евро тўлашга тайёр  2 19:21Мирко Еличич: "Сўнгги икки ҳафтада бешинчи ўйинимизни ўтказяпмиз. Суперлигага чиқиш вазифаси йўқ"  0 19:06Ўзбекистон кубоги. "B" гуруҳида биринчи кун ортда қолди — "Оил Стар" ҳам плей-оффда  0 18:46ПРО-Лига. "Olympic" мавсумдаги илк ғалабасини Нукусда қўлга киритди  1 18:19ПСЖ Эдуардо Камавинга учун 80 миллион евро таклиф қилди  1 17:22Роналдо "Вальядолид"ни сотиб юбормоқчи  1 16:59Расман: Жейми Варди мавсум охирида "Лестер"ни тарк этади  13 16:31ОКМК - "Насаф" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 15:50"Челси" ёзда вингер сотиб олмоқчи — номзодлар Гарначо, Нико Уильямс ва Гиттенс  3 15:46Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  8 15:10Дарвин Нуньеснинг "Тоттенхэм"га қарши ўйини "Ливерпул"га сал кам 5 миллионга тушади  3

“Ёзёвон-Лочинлари” иккинчи даврага қай тарзда тайёргарлик кўрмоқда? News

“Ёзёвон-Лочинлари” иккинчи даврага қай тарзда тайёргарлик кўрмоқда?

Биринчи лига қатнашчиси “Ёзёвон-Лочинлари” иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўришга харакат қилмоқда.
Жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг маълум қилишича, ёзёвонликлар куни-кеча Наманганда қисқа муддатли йиғин ўтказиб қайтган. Тоғли ҳудудда кечган ушбу йиғинда жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилиб, шу билан бирга иккита назорат учрашувини ҳам ўтказиб қайтган. Аввалига “Навбаҳор” ёшларига қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, сўнгра Ҳаққулободнинг “Норин” жамоасини 2:0 ҳисобида таслим этган.

Таркибда ҳам эътиборга молик ўзгаришлар юз бермоқда. Бунгача жамоа шарафини ҳимоя қилиб келган Жаҳонгир Юсуфжонов, Ҳабибулло Буватоев, Ғиёс Турсунов, Ислом Ҳошимов, Давлатбек Ёрбеков ҳамда Владлен Норов эндиги фаолиятини бошқа клубда давом эттирадиган бўлди.

Таркибга янги келиб қўшилганлар эса “Цементчи”дан Дилшод Эминов ва Алишер Файзуллаев. “Олмалиқ” (ёшлар)дан Абдулазиз Жўрабоев, “Нефтчи” (ёшлар)дан Достон Рашидов ва иккинчи лига иштирокчиси “Рошидон”дан Рустам Абдуҳамидовдир.

Эртадан жамоа аъзолари яна Ёзёвонда машғулотларга киришишади. 2 август куни эса футболчилар тиббий кўрикдан ўтади. Сўнгра расмий баҳслар олдидан сўнгги назорат учрашуви ташкил этиш кўзда тутилган. Шу тариқа “Ёзёвон-Лочинлари” иккинчи даврага тайёргарлик кўради.
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика