Latest news

13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5

Япония футбол ассоцияциясига терма жамоанинг 47 ёшли собиқ сардори президент этиб тайинланди News

Япония футбол ассоцияциясига терма жамоанинг 47 ёшли собиқ сардори президент этиб тайинланди

Ташкилот тарихидаги энг ёш раҳбар ўз стратегиясида 2050 йилга бориб мамлакати билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритмоқчи эканлигини айтди.

Япония футбол ассоциациясининг янги президенти этиб 47 ёшли собиқ футболчи Цунэясу Миямото тайинланди. Мутахассис бундан аввал бошқарувчи директор лавозимида ишлаб келганди.

Футболчилик фаолияти давомида "Гамба Осака", "Ред Булл Зальцбург", "Виссел Кобе" каби клубларда тўп тепган Миямото 2002 ва 2006 йилги жаҳон чемпионатларида ўйнаган. Ҳатто сардорлик сифатида кўпгина ўйинларда Япония терма жамоасини майдонга бошлаб тушган.

Матубот анжуманида Миямото ўз режаларини ОАВ вакиллари билан ўртоқлашди. Эълон қилинган манифестда қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилган:

- Кучли Япония терма жамоасини шакллантириш;

- Болалар, қизлар ва кексаларга эътибор қаратган ҳолда футбол билан шуғулланувчилар сонини кўпайтириш;

- Атроф-муҳит муаммоларига футбол орқали ёндашиш, ижтимоий ташаббуслар орқали маҳаллий ҳамжамиятларнинг муаммоларни ҳал қилишга ҳисса қўшиш.

Миямотонинг таъкидлашича, стратегик ҳаракатлар натижасида Япония 2050 йилга бориб ўз яшил майдонларида жаҳон чемпионатини қабул қилиб, чемпионликка эришмоқчи.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика