Latest news

17:05Неймар Бразилиянинг 2025 йилги сўнгги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади  0 16:38Футбол агенти футболчини қурол билан қўрқитди  0 16:10"Локомотив" U-14 Туркиядаги халқаро турнирда чемпион бўлди  1 16:02Ўткир Юсупов тикланиш жараёнини Тошкентда давом эттирмоқда  2 15:49​"Фиорентина" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 15:24Хаби Алонсо "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан дадил баёнот берди  7 14:58Артета футбол ташкилотларидан "Арсенал" футболчиларини ҳурмат қилишни талаб қилди  4 14:33"Насаф" "Ал Ваҳда"га имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:09Игорь Сергеев: "Агар сиз ўзингизни ўйлаб ўйнасангиз, ҳеч нарса ўхшамайди"  4 13:48Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатида Англия ва Франция иштирокидаги ўйинларда ишлайди  2 13:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон учрашувида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  12 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  5 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  17

U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб News

U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб

Кеча Қатар мамлакатида U-17 Жаҳон чемпионатига старт берилди.

Мусобақанинг очилиш ўйинида 7159 нафар мухлис кўз ўнгида мезбон Қатар ўсмирлари U-17 Еврода ярим финалга қадар етиб борган Италияга минимал ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Гуруҳнинг иккинчи беллашувида Африкада кейинчалик чемпион бўлган Марокашга чорак финалда ютқазиб юришини тўхтатган Жанубий Африка Республикаси жамоаси Конмеболда 7-ўрин бўлган Боливияга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

U-17 Жаҳон чемпионати, 1-тур

"А" гуруҳи

Қатар U-17 - Италия U-17 0:1

Гол: Инасио 19


ЖАР U-17 - Боливия U-17 3:1

Голлар: Витбои 38, Бохлоко 50, Элс 90+5 - Марауде 72 (пен.)


"Ўлим гуруҳи" бўлиши кутилган "Б" квартетида Япония ўсмирлари Африка чемпиони Марокашни ишончли ҳисобда таслим қилди - 2:0. Ёдингизда бўлса, японлар U-17 Осиё кубогининг чорак финалида Саудия Арабистонига пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйишган эди. Гуруҳнинг иккинчи беллашувида Португалия ўсмирлари Янги Каледония дарвозасига 6та тўп киритишди.

"Б" гуруҳи

Япония U-17 - Марокаш U-17 2:0

Голлар: Сегучи 57, Хирашима 90+8


Янги Каледония U-17 - Португалия U-17 1:6

Голлар: Вамове 11 (пен.) - Кабрал 22, 47, Мануэл 53, Миде 59, Фуртадо 85, Нету 90+7


"С" гуруҳида кечаги иккала ўйин ҳам дуранг натижа билан якунланди. U-17 Осиё кубогининг чорак финалида Ўзбекистондан 1:3 ҳисобида енгилган БАА ўсмирлари Коста Рика билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Сенегал ҳамда Хорватия баҳсида ҳисоб очилмади.

"Б" гуруҳи

Коста Рика U-17 - БАА U-17 1:1

Голлар: Беннетте 62 - Адел 59


Сенегал U-17 - Хорватия U-17 0:0



"Д" гуруҳидаги марказий ўйинни ҳамюртимиз Рустам Лутфуллин бошқариб борди. Унда ўз қитъасида бор йўғи 6-ўринни эгаллаган Аргентина ўсмирлари Европада ярим финалга қадар етиб борган Бельгияни 3:2 ҳисобида енгишди. Гуруҳдаги иккинчи тўқнашувда тунислик ўсмирлар Фижи дарвозасига жавобсиз олтита тўп киритишди.

"Д" гуруҳи

Аргентина U-17 - Бельгия U-17 3:2

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Акмал Ғиёсов

Голлар: Тулиан 36, Жаиникоски 68, Эскивел 71 - Де Кимпе 45+4, Наэрт 59


Тунис U-17 - Фижи U-17 6:0

Голлар: Слама 30, 53, Тайечи 36, 86, Саиди 74, Ҳаж Абдаллаҳ 80


Эслатиб ўтамиз, Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси кичик мундиалдаги юришини эртага, 5 ноябрь куни бошлайди. 18:00 да старт оладиган беллашувдаги рақибимиз Парагвай ўсмирлари бўлади.

Rating: +3   

Comments

+3   
04 nov 13:07:45
MENTAL!ST
Reply to comment by Қорасув 16 78 77
Трансляция йўқми? Ҳали булар Ўзбекистоннинг ўйинлариниям олиб бермаса керак ахмоқлар!
Televizoringiz bormi o'zi uyingizda???
+2   
04 nov 12:11:10
Nasafwinner
Reply to comment by Қорасув 16 78 77
Трансляция йўқми? Ҳали булар Ўзбекистоннинг ўйинлариниям олиб бермаса керак ахмоқлар!
O'zbekistonda Futbol TV, Sport TV va Zo'r TV dan olib berayapdiku. Kecha Qatar - Italiya uyini yamon bo'lmadi
   
04 nov 17:40:08
Odilbek Abdushukurov
Yaponiya terma jamoasida ham urfga kiribdi afrikaliklarni o‘ynatish.
   
04 nov 13:24:11
Қорасув 16 78 77
Reply to comment by Nasafwinner
O'zbekistonda Futbol TV, Sport TV va Zo'r TV dan olib berayapdiku. Kecha Qatar - Italiya uyini yamon bo'lmadi
Мен яхши эътибор қилмапман шекилли
   
04 nov 13:23:52
Қорасув 16 78 77
Reply to comment by MENTAL!ST
Televizoringiz bormi o'zi uyingizda???
Ҳа, бор. Мен нега кеча кўрмапман. Бизни телевизорда кўрсатмади :) Ёки ўйин йўқ пайтда қўйгандирмвн
   
04 nov 12:01:16
Қорасув 16 78 77
Трансляция йўқми? Ҳали булар Ўзбекистоннинг ўйинлариниям олиб бермаса керак ахмоқлар!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика