Latest news

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  2 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  3 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  44 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

“Янгибозор”- Хоразм вилояти кубоги соҳиби News

“Янгибозор”- Хоразм вилояти кубоги соҳиби

Урганч давлат университети ўйингоҳида Хоразм вилояти кубогининг жорий йилги финал учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Янгибозор туманининг “Янгибозор” жамоаси ва Урганч шаҳрининг “Урганч ОЗК-2” жамоалари ўзаро куч синашишди.
  
Қизиқарли ва кескин курашлар остида кечган мазкур ўйинда Умидбек Жумамуротов устозлик қилаётган “Янгибозор” жамоаси йирик, 4:1 ҳисобида зафар қучди ва 2013 йилги Хоразм вилояти кубоги соҳибига айланди.
  
Шу ўринда “Янгибозор” жамоаси ўтган йили У. Жумамуротов бошчилигида вилоят биринчилигида фахрли учинчи ўринни эгаллаганини қайд этиб ўтиш жоиздир. Бундан келиб чиқадики,  янгибозорлик бу мураббийнинг фаолиятидаги ушбу натижани ўсишга қиёслаш мумкин албатта.
  
- Жамоамиз асосини туманимиздаги 9-сон футболга ихтисослашган мактаб-интернати тарбияланувчилари ташкил этишади, - дейди У. Жумамуротов. –  Бугунги кунда ёш футболчиларимизнинг амалий тажрибаларини маромига етказиш мақсадида турли мусобақаларда иштирокини  таъминланаяпмиз. Кўриб турганингиздек, саъй-ҳаракатларимиз бесамар қолмаяпти. Шогирдларимиз юқори кўрсаткичлар қайд қилишмоқда. Табиийки, ушбу муваффақиятимиз ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб турган туманимиз ҳокимлигига ва мактаб-интернатимиз раҳбариятига самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика