Latest news

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  0 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  0 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  23 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

Янги қиёфадаги “Марказий” стадион яна мухлисларни ўз бағрига чорлади+ФОТО News

Янги қиёфадаги “Марказий” стадион яна мухлисларни ўз бағрига чорлади+ФОТО

2016 йилнинг 30 июнь санасида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрган эди.

Ташриф доирасида Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионга борган давлатимиз раҳбари  стадионни реконструкция қилиш, спортчилар ва томошабинлар учун қулайликларни янада ошириш, хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича зарур тавсиялар берганди.  Орадан роппа роса бир йил ўтиб, 2017 йилнинг 30 июнь санасида "Марказий" стадион янги қиёфада мухлисларни ўз бағрига чорлади.

Бир йилга яқин давом этган қурилиш-таъмирлаш ишларидан стадион замонавий кўриниш касб этди. Илгари 16 минг мухлисни ўз бағрига сиғдирган стадионда эндиликда 22 мингдан ошиқ томошабин футбол учрашувларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишди. Стадион минбарлари Европанинг замонавий стадионларидаги сингари футбол майдонига яқинлаштирилди. Қурилиш-таъмирлаш ишлари “Насаф” жамоаси муассиси, юртимиздаги йирик саноат корхонаси ҳисобланмиш Шўртангазкимё мажмуаси қурилиш бригадаси томонидан амалга оширилди.

Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасида “Насаф”-“Қўқон-1912” жамоалари учрашуви айнан ушбу стадионда бўлиб ўтди. Бунгача таъмирлаш ишлари боис “Насаф” футболчилари уй учрашувларини Ғузор “Марказий” стадионида ўтказиб келишаётганди. “Насаф”чилар жорий мавсумда Қаршида ўтказилган илк учрашувда рақибларини йирик ҳисобда мағлуб этиб, стадионга йиғилган кўп минг сонли мухлисларни хурсанд этишди. Умид қиламизки, ушбу муҳташам иншоот йиллар давомида қаршилик спортсеварларнинг севимли масканига айланади ва улар бу ерда ўз жамоаларининг кўплаб ғалабаларига гувоҳ бўлишади.

Азиз НУРИЙ.





Суратлар муаллифи -Сардор НУРОВ ("Насаф" ПФК матбуот хизмати).


Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика