Latest news

19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  2 19:00Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 5:0 (матнли трансляция)  30 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  17 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  11 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Янги мавсумдан Бундеслигада "Adidas" тўпларини кўрмаймиз + ФОТО News

Янги мавсумдан Бундеслигада "Adidas" тўпларини кўрмаймиз + ФОТО

Спорт экипировкалари ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг машхур немис компанияси ҳисобланган "Adidas" энди Германия Бундеслигасини тўп билан таъминламайди.

"Adidas" ва Бундеслига ўртасида 2010-2011 йилги мавсумда имзоланган шартнома жорий мавсум якунида ниҳоясига етади. Лига ҳозирнинг ўзидаёқ кейинги 4 мавсум учун бошқа бир немис компанияси "Derbystar" билан келишиб қўйди.

Интернетда янги мавсум тўпларининг норасмий суратлари пайдо бўлди.


"Adidas" билан тўпларни етказиб бериш бўйича шартнома Бундеслига тарихида биринчиси бўлган. Мусобақага 1963 йилда асос солинган бўлса, ўшандан буён то 2010-2011 йилги мавсумга қадар жамоалар қайси тўпда ўйнашни ўзлари ҳал қилишган. "Adidas" билан амалда бўлган 7 йил давомида лига компаниянинг "TORFABRIK" тўпларидан фойдаланиб келди. У ЖЧ-2010да фойдаланилган "Жабулани" тўпи асосида яратилган.


Бундеслиганинг охирги 6 мавсум учун "Adidas" томонидан тақдим этилган тўплари.


Бу эса жорий мавсум тўпи.

Жорий мавсум қиш фасли учун мўлжалланган тўпи.


Янги таъминотчи "Derbystar" компаниясига 1963 йилда асос солинган. 1991 йилдан у спорт экипировкалари ишлаб чиқарувчи бошқа бир компания "Select" (Дания)га тегишли.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Adidas" энди Лига 1 (Франция чемпионати)га ҳам тўп етказиб бермаслиги маълум бўлган эди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика