Latest news

13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  0 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  7 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   17 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  20 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2

Хушхабар! Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвадаги жаҳон чемпионатида иштирок этади News

Хушхабар! Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвадаги жаҳон чемпионатида иштирок этади

Осиё футбол конфедерацияси охирги қитъа биринчиликларидаги натижаларни ҳисоблаб, жаҳон чемпионатига йўл олувчи термаларни саралаб олди.

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионатига саралашсиз йўл олади

Унга кўра, Эрон, Япония ва Ўзбекистон футзал термалари тўғридан-тўғри Литвадаги жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Қолган 2 ўрин эгаси эса 4 та жамоа ўртасида аниқланади ва улар плей-оффда қатнашади. Булар: Ливан, Ироқ, Таиланд ва Вьетнам. 

Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи Осиё чемпионати пандемия сабаб ўтказилмайдиган бўлганди. ОФК мундиал йўлланмасига эга чиқувчи жамоаларни саралашсиз аниқлаб олишга қарор қилди.

Футзал бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати 2021 йил 12 сентябрь - 3 октябрь кунлари Литва мамлакатида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионатида 2016 йил Колумбия паркетларида дебют қилган ва гуруҳда қолиб кетганди.  

Rating: +78   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика