Latest news

14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  0 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  5 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  6 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  7 07:45Суперлига. Бугун даҳшат учрашувлар бор  23

Хуршид Ғиёсов: “Футбол битта таймдан иборат эмас” News

Хуршид Ғиёсов: “Футбол битта таймдан иборат эмас”

Суперлига 3-турида “Навбаҳор” Фарғонада “Бунёдкор”ни қабул қилди.

Ушбу баҳсда “қалдирғочлар" мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритди. Ўйинда дубль қайд этган Хуршид Ғиёсов сайтимиз учун интервью берди.

- Биринчи бўлимда ўзимиз хоҳлаган ўйинимизни кўрсатдик ва 2:0 ҳисобида ғалаба эришаётгандик, лекин футбол бир бўлимдан иборат эмас. Иккинчи бўлимда рақиблар муносиб қаршилик кўрсата олди ва ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Биз сўнгги дақиқаларга қадар ғалаба учун курашдик.

Ҳар доим ўйиндан олдин гол ураман деб ният қилиб майдонга чиқаман. Бугун ниятимга етдим. “Бунёдкор” нинг ғалабасини ҳамма кутди ва ниҳоят унга бугун етишдик. Ғалаба бизга руҳан куч берди ва кейинги учрашувларда ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.



Мухлислар билан тўлиб тошган стадионда ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси. Бугун ажойиб атмосферани яратган наманганлик, фарғоналик мухлисларга раҳмат айтаман. Мухлисларсиз футбол қизиқ эмас хоҳ улар бизга ёки рақибларга мухлислик қилишса ҳам. Шу ўринда, бизни бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувватлаган “Бунёдкор” мухлисларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз", - дейди Хуршид Ғиёсов.

Дилдора Холбоева ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика