Latest news

11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  2 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  5 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  1 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  5 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  0 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  8 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  31 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  89

Хосе Мария Мендез: "Чорак финал ҳақида ўйламаяпмиз, олдинда Ливан билан ўйин бор" News

Хосе Мария Мендез: "Чорак финал ҳақида ўйламаяпмиз, олдинда Ливан билан ўйин бор"

Tags :  Футзал
Осиё чемпионати 2-туридан ўрин олган Қирғизистон - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез қатнашди.
"Ўйин жуда қийин бўлди. Сабаби икки жамоа бир бирини яхши билади. Ўйинни анализ қиладиган бўлсак. Ўйинни назорат қилдик. Ҳимояда жуда яхши ўйнадик. Қирғизистон терма жамоаси ҳужумда у қадар имкониятлар пайдо бўлмади. Фақат ўйин бошида тўп дарвоза устунига текканини ҳисобга олмаса. Биз эса ҳужумдаги ҳаракатларимизни яхшилашимиз керак", - дейди мураббий.

- Биринчи бўлим ўтган ўйиндаги биринчи бўлимга ўхшаш бўлди деган фикрга қўшиласизми?
- Йўқ. Бунга умуман қўшилмайман. Ўтган ўйинда жуда ёмон ўйнагандик. Бугун эса дастлабки 3 дақиқада ёмон ўйнадик. Қолган вақтда эса яхши ҳаракат қилдик. Саудия Арабистонига қарши баҳсда эса деярли 20 дақиқа яхши ўйнай олмагандик.

- Жамоа чорак финалга чиқиб бўлди. Ливанга қарши ўйинда асосий футзалчиларга дам берарсиз?
- Йўқ бундай бўлмайди. Биз асосий таркиб ўйинчиларини майдонга туширамиз. Бундан ташқари Қирғизистон ва Саудия Арабистонини ҳам ҳурмат қилган ҳолда ўйнаймиз. Уларнинг ўрнида биз ҳам бўлиб қолишимиз мумкин эди.

- Ўзбекистон биринчи ўрин билан чорак финалга чиқиб бўлди. Нариги гуруҳда Ироқ 90 фоизга иккинчи бўлиши мумкин. Ироқ жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳозирча Ироқ ҳақида ўйлаганим йўқ. Мусобақада кучсиз жамоа йўқ. Австралиями ёки Ироқми фарқи йўқ. Чорак финалда ҳар қандай жамоа Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бор кучи билан ўйнайди. Олдинлари йирик ҳисоблар кўп кузатиларди. Албатта Эрон билан тушиб қолишни истамаймиз. Ироқ ҳам кучли жамоа, уларни ҳам ҳурмат қиламиз.

- Ўтган турда Чориев, бугун унинг акаси Раҳматов дублга эришди. Лекин улар бирга бир тўртликда ўйнашмаяпти? Балки кейинги ўйинда шундай бўлар?
- Кейинги ўйинга уларнинг укасини олиб келамиз (кулади). Агар жиддий гапирадиган бўлсак Чориев ва Раҳматов жуда ҳам бошқа типдаги футзалчилар.

- Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ўйлаяпсиз. Лекин Европа чемпионатида Испания ҳам ўйнамоқда. Ўша ўйинларни ҳам кўраяпсизми?
- Еврофутзални кўраяпман. Испаниянинг ўйинини 5-10 дақиқа кўриб Қирғизистонни ўргандим. Португалияга қарши ўйинларни кўрдим. Балки Испания чемпиони бўлар. Лекин айтганингиздек ҳозир бор эътиборим Осиё чемпионати билан боғлиқ.

- Шуҳрат Тожибоев ҳозир жамоада бўлганида Ўзбекистонни кучайтирармиди?
- Албатта таркибимиз учун муҳим футзалчи эди. Аммо у Осиё чемпионатига атига 3 кун қолганида тузалди. Осиё чемпионатида 16 нафар ўйинчини рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлганида уни ҳам рўйхатга киритардик. 

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика