Latest news

04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  3 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  0 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   4 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  12 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  17 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  54 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  5 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0

Хосе Мария Мендез: "Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик" News

Хосе Мария Мендез: "Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик"

Tags :  Футзал
Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Хосе Мария Мендез қатнашди.
“Дастлабки 25 дақиқада Саудия Арабистони биздан яхши ўйнади. Якуний натижа мени қониқтирди. Аммо дастлабки 25 дақиқада Саудия Арабистони биздан яхши ўйнаганини тан оламан. Агар улар биринчи бўлимда гол уришганида ўйин умуман бошқача кечиши мумкин эди. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Рақиб кучли ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда ҳимояда тартибли ўйнашни бошладик ва голлар урдик. Саудия Арабистони сафида икки нафар кучли футзалчи бор. Агар мусобақада яхшироқ натижага эришишни истасак мана шундай ўйнашимиз керак. Ўз ўйинимизни яхшилаб боришимиз керак", - дейди Хосе Мария Мендез.

- Футзалчиларда учрашув бошида руҳий босим бўлмадими? Якунийдан битта олдинги пас ҳам аниқ бўлмаётганди?
- Саудия Арабистонига қарши баҳсда паслар бўйича катта муаммолар бўлди. 13та пасда хатолик юзага келди. Бу кечирилмайдиган ҳолат. Рақиб яхши ўйнагани учун шундай бўлди. Стадион тўла ишқибозлар олдида, Жаҳон чемпионатига чиқиш маъсулияти турибди. Балки йигитларда босим бўлгандир. Лекин ўйин бошида биз ёмон ўйнадик, буни инкор қилиб бўлмайди.

- Қирғизистонга қарши ўйинда ишқибозларнинг босимини қандай енгиб ўтмоқчисизлар?
- Стадион тўлиши доим ёқимли. Ютамизми ёки ютқазамизми стадион трибуналари тўла бўлса ажойиб. Кейинги ўйинларда ҳам мухлислар келиб бизни қўллаб туришларини истардим. 2014 йилги Осиё чемпионатида Қирғизистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагандик. Демак баҳс оғир кечади. Жаҳон чемпионатига чиқишни истар эканмиз барча ўйинларда ютишимиз шарт.

- Бугун жамоа сафида барча кўрсатмаларни бажарган футзалчи сифатида кимни айта оласиз?
- Биринчи бўлимда барча ёмон ўйнади. Танаффусда барча йигитларга ўйинимиз ўхшаши кераклигини айтдим. Таркибимизда супер юлдуз йўқ. Қайсидир ўйинчи яхши ўйнади деб айтмаган бўлардим. Иккинчи бўлимда мен гол уришни истаётган жамоани кўрдим.

- Ҳисобга олинмаган гол борасида нима дея оласиз?
- Мен видеони кўрдим. Гол ҳақиқий эди. Ҳакамлар эса тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди деб ҳисоблашди. Аммо хурсанд бўладиган томони бу гол ўйинга таъсир қилмади. Бу атайлаб қилинган деб ўйламайман.

- Нодир Элибоевнинг спорт формаси борасида нима дея оласиз?
- Менимча у ёмон ўйнамади. Иккинчи бўлимда энг яхши футзалчилардан бири бўлди. Баъзи футзалчиларимиз эса ўз ўйинларини кўрсата олишмади.

- Дастлабки бешталикда Дилшод Раҳматовнинг ўрнига Даврон Чориевни қўйса бўлмайдими? Чориев акасига қараганда чаққонроқ.
- Менимча уларни алмаштириш тўғри эмас. Чориев қанотларни алмаштириб ўйнайди. Раҳматов эса бир қанотда ҳаракат қилади. 22 ёшли Даврон иккинчи бўлимда энг яхшилардан бири бўлди. Яширмайман ўртоқлик учрашувларида худди шу тажрибани синаб кўрганмиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика