Latest news

23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  0 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  1 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  9 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  40 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  8 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1

"Хоразм"ни қачон Суперлигада кўрамиз? Жамоага ким ёрдам бермаяпти? Александр Ежов матбуот анжуманида барчасини айтди News

"Хоразм"ни қачон Суперлигада кўрамиз? Жамоага ким ёрдам бермаяпти? Александр Ежов матбуот анжуманида барчасини айтди

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Хоразм" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Умуман олганда баҳс қизиқарли ўтди. "Олимпик" кучли ва тезкор жамоа ҳисобланади. Улар тез ва қувноқ ўйин кўрсатади. Ишлашда давом этамиз",- дейди Александр Ежов. 

- Жамоа нима сабаб ғалаба учун ўйнамади?

- Бу нима деганингиз? Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз. Келинг рақибдан келиб чиқиб гапирайлик. 

- "Олимпик" ёш футболчилардан иборат жамоа. "Хоразм"да эса тажрибали ижрочилар кўп...

- Нима биз шунчаки ўйнадикми? "Олимпик" кучли жамоа. Улар бизга бош оғриқ бўла олишди. 

- Бу клубнинг ташкил топганига ҳали бир йил ҳам бўлгани йўқ. Жамоангизда Суперлигада тўп тепган футболчилар бор. Агарда ҳамма мураббийлар "Олимпик" билан дуранг ғалабага тенг, деган фикрни билдираверса футболимиз ҳеч қачон ривожланмайди. Сиз натижадан қониқяпсиз. Дарвозабон тўпни эгаллаб олганида "Олимпик" посбони майдон ўртасида эди. Тўпни ўйинга киритиб тезкор ҳужум бошлаши ва вазият 90 фоиз гол билан тугаши мумкин эди. У ўйинни чўзишга ҳаракат қилди...

- Мен мураббий сифатида майдон четида ўйинни чўзинглар, тўпни ушланглар деган кўрсатмани бермадим. 

- "Хоразм" "Олимпик"ни бемалол ютиб кетишга кучи етарди...

- Жамоа рақиб имкониятидан келиб чиқиб ўйнайди. "Олимпик" жуда кучли жамоа. Мураббийлар, таркибидаги футболчилар сифатли. Ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда вазиятлардан фойдалана олганимиз йўқ. Тўғри очко йўқотдик. 

- Қачон бошқа жамоалар ҳам "Хоразм" билан дурангни ғалабага қиёслайди, кучли клуб сифатида тан олади? 

- Яхши савол. Биз ҳам истаймиз. Лекин кўп нарса молиявий ҳолатга боғлиқ. Бизда Про лигадаги кўп жамоалар сингари молиявий имкониятимз юқори эмас. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. 

- Жамоага ким ёрдам бермаяпти?

- Қўлдан келганча ёрдам беришяпти. Биз истаган ўйинчини олиб келсак катта пул талаб қилади. Имкониятимиз камлик қилади. 

- Хоразмлик мухлислар жамоани Суперлигада кўришни исташади. Лекин шу темпда кетадиган бўлса, яқин 10 йилда ҳам бунга эришиш қийин бўлиши мумкин. Нима етишмаяпти ёки нима тўсқинлик қилмоқда? "Хоразм" вилоятнинг бош жамоаси ҳисобланади...

- Бу саволга олдин бир неча маротаба жавоб берганман. Мени бошқа инсонлар нотўғри тушунишди. Биз биринчи галда инфратузилмани яхшилашимиз керак. Ўзимизнинг майдонимизга эга бўлишимиз даркор. Лекин бизда бу нарсалар йўқ. Овқатланш таъминоти, клуб базаси, сафарлар, режалаштирилган йиғинлар ҳаммаси жойида ва ўз вақтида ташкил қилиниши лозим. 



- Демак жорий мавсумда жамоа олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилмаган...

- Имкониятимиздан, жамғарган очколаримиздан келиб чиқиб қайси ўринни эгаллашимиз аниқ бўлади. Агар бизда ҳам "Олимпик"даги каби ёшлар бўлганида...

Эътибор беринг ёш бўлишига қарамасдан терма жамоа ўзагини ташкил қилишмоқда. Барчалари номзод футболчилар. 

- Саволим Рўзимбой Аҳмедов ҳақида. У Про лигада жамоанинг тўпурари бўлиб турганди. Ҳужумчи хоразмлик эканлиги маълум. Уни "Динамо"га ўтиши қандай бўлди? 

- "Динамо" ҳужумчига таклиф билан чиқди. Унинг ўзи қолаверса биз ҳам кетишини истамагандик. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика