Latest news

15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  1 15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  1 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  16 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда" News

"Хўжанд" бош мураббийи: "Жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда"

Фарғонада ташкил этилаётган "Ҳоким кубоги-2023" мусобақасининг 1-туридан ўрин олган "Турон" U-21 - “Хўжанд" (1:4) учрашувидан сўнг, тожикистонликлар бош мураббийи Рустам Ходжаев сайтимизга интервью берди.

- Рустам ака, "Ҳоким кубоги" мусобақаси ва бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Албатта, юртингизга мусобақа ташкилотчиларнинг таклифига асосан келдик. Бизга кўрсатилаётган муносабат ва яратиб берилаётган шароитлардан мамнунмиз. Ушбу турнир бизга мавсумолди тайёргарлик жараёнимизнинг бир қисми ҳисобланади. Мусобақада Биринчи лига, Про-лига ва Суперлига клубларининг ёшлар жамоаларига қарши беллашамиз. Турлича жамоаларга ўйнаган яхши, бундай учрашувлар орқали режаланган услублар ва кўрикда бўлиб турган футболчиларнинг имкониятларини кўриб олиш мумкин.

Бир жиҳатдан ҳозир Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво ҳукмрон, албатта бу футбол ўйнашда ўзига яраша қийинчилик туғдиради. Бироқ ҳозир қиш, биз буни биламиз, мавсум стартига қадар оптимал таркибни шакллантириб олишимиз керак.

Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, албатта совуқ об-ҳаво футболчиларнинг ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олишларига бироз тўсқинлик қилди. Шундай бўлса ҳам биз ёмон ўйин кўрсатдик дея олмайман, тезкор ва ёш футболчиларга қарши туришни уддаладик. Шундай ўйинлар орқали тажрибамиз янада ортиб боради.

- Гувоҳи бўлдик, "Хўжанд" таркибида бир нечта ўзбекистонлик футболчилар майдонга тушишди. Улар кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?

- Ҳа, тўғри, ҳозирда жамоамизда бир неча нафар ўзбек футболчилари кўрикдан ўтишмоқда. Улар (Абдураҳмон Абдулҳақов, Элнурбек Турғунов, Хушнудбек Бозоров, Раҳматилло Ўктамов - таҳририят изоҳи) билан гаплашдик, жамоамиз сафига келиб мавсумолди йиғин давомида кўрикда бўлишади. Режаларимизга мос келганлари билан шартнома имзолаймиз. Ҳозирда аниқ бўлгани, ёш ярим ҳимоячи Хушнудбек Бозоров билан икки йиллик муддатга мўлжалланган шартнома имзоладик. Қолган футболчиларнинг таркибда қолиши ёки қолмаслиги мавсумолди йиғинлар мобайнида аниқ бўлади.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика