Latest news

09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  0 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  3 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  170 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  18

Хави "Кадис"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди News

Хави "Кадис"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес Ла Лиганинг 32-туридан ўрин олган "Кадис"га қарши беллашувдан сўнг (0:1) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз ғалаба қозониш учун ўйнадик. Олдинга қараб интилишда давом этишимиз керак. 

Ташкил қилган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Ла Лигада ғалаба қозониш имконияти билан деярли хайрлашдик. Ўйлайманки, мағлубиятдаги асосий айбдор менман.

Жамоа кўпроқ истак, кўпроқ ишонч кўрсатиши керак эди. Биз чемпионлик учун курашмоқчи эдик, аммо буни уддалай билмадик.

Келгуси мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этиш учун ҳолатимизни яхшилаб олишимиз зарур. Ўз вазиятларимиздан фойдаланишимиз ўта муҳим. Чемпионлар Лигасига чиқишни истасак, бошқа даражада рақобатлашишимиз даркор. Ўз-ўзимизни танқид қилиш вақти келди.

Футбол, қадриятлар, эътиқод, истак, қараш нуқтаи назаридан яхшироқ ҳолатга чиқишимиз керак. Мақсадга эришиш йўлида "Барселона"га бирдамлик сув ва ҳаводек зарур. Бу ўйинни ютиш керак эди, аммо мағлубиятга учрадик", – деди испаниялик мутахассис.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика