Latest news

03:06ЕЧЛ. "Ливерпуль"да йирик мағлубият, "Арсенал" "Бавария"ни таслим қилди, Парижда 8та, Грецияда эса 7та гол урилди  1 01:472021 йилдан бери қайта сотишдан энг кўп даромад кўрган клуб - "Айнтрахт"  0 00:57Равшан Мухадов: “Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади”  2 00:13ЕЧЛ. "Арсенал" - "Бавария", "Олимпиакос" - "Реал" ва "Атлетико" - "Интер" баҳсларининг таркиблари билан танишинг  34 23:56Хаби Алонсо ва Винисиус ўртасидаги муносабатлар ёмонми? Мураббий бу саволга жавоб берди  3 23:29Олег Зотеев: "Шунчаки омад етишмаяпти"  0 23:14Акмал Шораҳмедов: "ВАР йўқ, шундай экан ҳеч нарсани исботлай олмаймиз"  2 22:54Моҳирбек Комилов: "Қатарда боримизни бериб, Ўзбекистон ва "Андижон" шарафини муносиб ҳимоя қиламиз"  2 22:31Абдувоҳид Ғуломов: "Ғалаба жуда керак эди, аммо насиб қилмади"  0 21:44Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"  24 21:14"Андижон" "Лион" ва "Рейнжерс" рекордини такрорлайдими?  15 20:59ОЧЛ-2. Барча ўйинида дуранг қайд этган "Андижон"да ҳалиям кейинги босқич учун имконият бор (жадвал)  12 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди  115 19:57"Челси" дарвозабони Санчес "Барса"га қарши 3:0 дан сўнг Ямаль ҳақида: "Кукурелья уни чўнтагида сақлади"  27 19:03Ширер "Барса"нинг "Челси"га қарши баҳсдаги ҳимояси ҳақида: "Майдонда гўё тўртта манекен тургандай эди"  25

"Барселона" Бельгияда мағлуб бўлмагани ҳам аслида бир мўъжиза News

"Барселона" Бельгияда мағлуб бўлмагани ҳам аслида бир мўъжиза

Охирги вақтларда танқидлар ёмғирида қолган Ямаль 3 та голда ҳам иштирок этди.

"Барселона" "Брюгге"да мағлуб бўлмагани ҳам аслида бир мўъжиза – 3:3. 

Бельгияликлар учрашув охирида тўртинчи голни ҳам уришга муваффақ бўлганди – лекин "VAR" ҳужумдаги фол туфайли голни бекор қилди. Ўйин қандай бўлганини бир четга қўйиб турсак, "Барса" уч сафар ҳам ҳисобда ортда қолаётганида мувозанатни тиклагани – факт.

Жароҳатланган муҳим футболчилар Педри ва Рафиньясиз каталонияликлар анча қийналишмоқда. Андреас Кристенсен ҳам тайёр эмас, Пау Кубарси чарчаган ва бу сафар ҳам захирада қолдирилди. Ҳа, Дани Ольмо ва Роберт Левандовски сафга қайтган – иккинчи бўлимда майдонга туширилди, аммо айтарли бир нима қила олишмади. Дарвозабонлар Жоан Гарсия ва Марк-Андре тер Штеген худди Гави сингари анчадан буён лазаретда. Таркиб билан муаммолар тўпланиб қолган, энди бунинг босими сезилмоқда. Ўйин охирида Эрик Гарсиянинг бурнини ҳам синдиришди.

Ўйиннинг 6-дақиқасида "Барса" гол ўтказиб юборди: сунъий ўйиндан ташқари ҳолатни юзага келтиришда Жюль Кунде сусткашликка йўл қўйди – натижада вингер Карлуш Боржеш олдинга ўтиб борди ва тўпни Николо Трезольди томон йўллади, у эса Рональд Араухо билан позицион курашда устун келди ҳамда ҳисобни очди. Офсайд чизиғи бу сафар ҳам иш бермади. 

"Барселона" икки дақиқа ўтиб мувозанатни тиклади: Ламин Ямалнинг ажойиб узатмасидан кейин Фермин Лопес жарима майдончасидаги Ферран Торресни кўрди ва испаниялик ҳужумчи тўпни дарвозабон Нордин Яккерснинг ёнидан усталик билан ўтказиб юборди. Қайд этиш лозим, Фермин қаторасига тўртинчи ўйинда самарали ҳаракат амалга оширмоқда, ЕЧЛ доирасида "Олимпиакос" билан аввалги баҳсда у хет-трик қайд этганди.

Бироқ ҳозир бу унчалик ҳам муҳим бўлмаса керак. 

"Барселона" тўп билан кўпроқ муомалада бўлиб, вазият яратишга уринарди, голни эса "Брюгге" уриб кетди: бурчак зарбасидан кейин қарши ҳужумга испанлар тайёр эмасди, тўпни майдон марказига яқин зонада Николо Тресольдига ошириб, қайта қабул қилиб олган Боржеш катта тезликда олдинга ўтиб кетди ҳамда Войцех Шченснини яна ранжитди. 17-дақиқадаёқ "Барса" 1:2 ҳисобида ютқазаётганди! 

Иккинчи бўлимда голлар байрами давом этди: 61-дақиқада Ямаль мувозанатни тиклади, ўша вазиятда у Мессини ёдга солиб юборган бўлса ажабмас. Шунингдек, Ферминнинг товон билан амалга оширган узатмасини ҳамда футболчилар бир-бирини қанчалик яхши тушунишини таъкидлаш лозим. Йорди Крофф испан телевидениесида юқори баҳо бериб, бу каби комбинациялар клубнинг энг буюк даврларини ёдга солишини айтди.

"Брюгге" бу сафар ҳам тўхтаб қолмади ва учинчи голни уришга эришди: яна ўша Боржешга 33 ёшли Ханс Ванакеннинг ҳимоячиларни доғда қолдирадиган узатмаси ва ҳисоб 3:2. Флик шогирдларини яна ўта юқори ҳимоя чизиғи учун жазолаб кетишди!

Табиийки, 21 ёшли Боржеш гол+пас тизимида 2+1 қайд этган учрашувнинг асосий қаҳрамони бўлди. XG бўйича унинг кўрсаткичи 8.4, Ямалда сал камроқ: 8.3. Лекин Ламиндан бундай ёрқин ўйинни тахмин қилиш мумкин бўлган бўлса, Боржеш жуда кўпчиликни ҳайрон қолдиргани бор гап. 

"Барса" яна ўйинни қутқариш учун ҳужумга ташланди. Ва жамоа буни уддалай олди: 77-дақиқада яна ўша Ямалнинг фаоллигидан кейин Христос Цолис тўпни ўз дарвозасига буриб юборди. Балки ишонмассиз, лекин бу голдан кейин ҳам "Брюгге" тўлиқ ҳимояга ётиб олишни ўйламади ва сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетишлари ҳам мумкин эди. 

Войцех Шенсни ўзини Нойердек ҳис қилдими, жарима майдончаси ичида рақиб ҳужумчисини алдашга қарор қилди ва каловланиб қолди – форвард Ромео Вермант тўпни бўш қолган дарвозага осонлик билан йўллаб қўйди.

Бельгияликлар ўзида йўқ хурсанд эди: "Наҳотки, биз чиндан "Барселона"ни таслим қилган бўлсак".

Аммо, лекин, бироқ... Насиб қилмаган экан. Бош ҳакам Энтони Тэйлор вазиятни такроран кўриш учун монитор олдига йўл олди ва Вермант дарвозабонга нисбатан фол ишлатган, деб ҳисоблади – гол бекор қилинди. Бу вазият бўйича сизнинг фикрингиз қандай, фол бормиди?

Бир томондан олиб қарасак, бу бельгияликларнинг "кетмони учган" оқшом эди, аммо охирида... Нима бўлганда ҳам бу дурангни "Брюгге" мухлислар ҳали узоқ вақт яхши хотиралар билан эслаб юришади.

Испанлар учун яхши янгиликлардан эса Ламин Ямаль сифатли ўйин ўтказди: уч марта шериклари зарба бериши учун узатма берди, беш бор дриблингда рақибларини доғда қолдира олди ва 3 та гол юзага келишида бевосита иштирок этди. Ким билади дейсиз, балки бу Ямалнинг "Олтин тўп" маросимидан кейинги энг яхши учрашуви бўлгандир. Ферминнинг фаоллигини ҳам эътибордан четда қолдирсак, адолатдан бўлмайди. 

Шундай бўлсада, "Барселона"га саволлар жавоблардан кўпроқ. Уларни инкор этишнинг ортиқ имкони йўқдек. Ханси Флик финал ҳуштагидан бир неча дақиқа ўтиб, "Movistar" эфирида марказий чизиқда шунча ва бу каби қўпол хатолар – ўрганиб чиқиш ва ечим топиш керак бўлган муаммолигини тан олди.

"Барселона" ТОП-8дан тушиб кетди – ҳозирча ваҳимага ўрин йўқ, олдинда яна 4 та учрашув бор. Лекин уларда ҳам омад рақибга кулсачи?

Флик ниманидир ўзгартирармикин? Ўзгартира олармикин? Педри камида декабрь ойигача жамоага ёрдам бера олмайди. "Поездлар кетиб қолмаслиги" учун муаммоларни эса ҳозир, шу ерда ҳал қилиш керак.

Rating: +7   

Comments

+1   
06 nov 23:12:42
Nurbek Primov
Barsanggayam realinggayam quydim olga U17
   
06 nov 21:44:22
Aliakbar RM
Reply to comment by Utkirjon
Шенсни чекиб куйди судья ёпиб кетди тугриси шармандалик
To'g'ri archiva var ham shu fikrda ekspertlari
   
06 nov 19:51:55
Utkirjon
Шенсни чекиб куйди судья ёпиб кетди тугриси шармандалик
   
06 nov 19:01:44
BarsAndijon
Омад келмаса кийинда 3та штангани 1та аник буганида булди эди такдирда бори шу экан майли кейинги уйинларда омад!
   
06 nov 18:15:33
Mardonbek Sobirov
Barca katta ehtimol 8 talikda boʻlsa kerak Rafinya bn Garsiya Joan qaytsa hammasi iziga tushib ketadi
-1   
06 nov 20:44:57
Sho‘rchidan
Bitta o‘taketgan realchi o‘zini xuddi neytraldek ko‘rsatmoqchi bo‘lyapti. Lekin baribir bildirib qo‘yayapti bolapaqir. Meni qiziqtirgani nimaga buncha barsaga osilib qoldi bu To‘xtamirzayevni tirmizagi.
-1   
06 nov 18:05:15
Жамшид Jamshid
X bet
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика