Шерзод Жўраев: "Насаф" билан бошқача ўйин кўрсатгандик, бугун эса бошқа жамоага айланиб қолдик"
07 nov 2025 21:12
News
Шерзод Жўраев: "Насаф" билан бошқача ўйин кўрсатгандик, бугун эса бошқа жамоага айланиб қолдик"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўйинга келадиган бўлсак, "Бунёдкор" билан баҳсдаги хатоларни бугун яна такрорладик. Футболчиларимиз ўз позициясида нотўғри жойлашуви орқали дарвозамизга голлар олиб келдик. Қандайдир бир дақиқа ичида икки бор тўп ўтказиб юборганимиз ҳам ёмон таъсир қилди. Шунга қарамай, вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик, фақат охирги нуқтани қўядиган футболчи топилмади. Муҳаммадали Ғиёсов, Педро каби футболчиларимизда имконият бўлди. Футболда шунақа кўп гол урган жамоа ютиб кетади.
- Жамоадаги ички муҳит қандай? Бу саволни бераётганимиз боиси бугун майдонда футболчилар бир-бири билан тортишиб юрди.
- Айнан қайси вазятда?
- Масалан, Азим Аҳмедов, Педро каби ўйинчилар билан содир бўлди.
- Азим Аҳмедов жамоамиз етакчиси ва ўзини шундай тутиши мумкин. У жамоа сардори бўлгани учун футболчиларга эътироз билдира олади. Тўғри, Педро билан Жиянов ўртасида бироз тортишув юазага келган бўлиши мумкин, лекин бу ҳам ўйиндаги ҳолат. Жамоамизнинг ички муҳити яхши.

- Қисқа вақтда иккита гол ўтказиб юборилгани жамоа кайфиятига қанчалик таъсир қилди?
- Шуни ўзим ҳам тушунмаяпман. "Насаф" билан ўйин ва бугунги ўйинимизни оладиган бўлсак, умуман бошқа-бошқа ҳолатни кўрасиз. "Насаф"га қарши баҳсда иштиёқ ва куч юқори эди, лекин бугун бошқа жамоага айланиб қолдик. Ҳаракат қилдик, аммо бу етарли бўлмади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments