Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол
07 nov 2025 23:59
News
Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол
Унда истанбулликлар турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турган "Генчлербирлиги"га мағлуб бўлди. Учрашувда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов гол уришга муваффақ бўлди. Бироқ унинг мавсумдаги 8-голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қола олмади.
"Генчлербирлиги" - "Истанбул Башакшеҳир" 2:1
Голлар: Келвен Талиссон (35, 1:0), Элдор Шомуродов (46, 1:1), Мбайе Ньянг (53, 2:1).
"Генчлербирлиги": Рикардо Вельо, Педро Перейра, Димитриос Густас, Зан Зузек, Келвен Талиссон, Айотомива Деле-Баширу, Огулчан Улгун (Самед Онур, 75), Гоктан Гурпуз (Дилҳан Демир, 75), Секу Койта (Метеҳан Мимароглу, 67), Франко Тонгя, Мбайе Ньянг.
"Истанбул Башакшеҳир": Муҳаммад Сенгезер, Омер Шаҳинер (Дави Зельке, 68), Жероме Опоку, Лео Дуарте, Онур Булут, Умут Гюнеш, Берат Оздемир (Амин Харит, 58), Нуну Да Кошта (Дениз Туруч, 58), Мигель Креспо (Оливер Кемен, 68), Юсуф Сари (Якуб Калузински, 77), Элдор Шомуродов.
Огоҳлатириш: Жероме Опоку (48), Якуб Калузински (72), Самед Онур (84), Педро Перейра (87), Лео Дуарте (88).
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments
Шомуродов