Latest news

00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  1 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3

"Водий футболи". Бугун ёшлар лигасидаги ўйинлар бўлади News

"Водий футболи". Бугун ёшлар лигасидаги ўйинлар бўлади

Водий клублари эртага 17-тур ўйинларини ўтказишади.

"Андижон": Иброҳим Отахонов "Машъал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

"Бургутлар" олий лиганинг 17-турини ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади. Учрашувда ҳимоячи Иброҳим Отахонов иштирок эта олмайди. Сабаби футболчи ўтган турда мавсумдаги тўртинчи огоҳлантиришини олди.

Бугун ёшлар жамоалари ўртасидаги баҳс соат 17:30да бошланади.


"Нефтчи": "Локомотив"га қарши ўйинга тайёргарлик давом этмоқда

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби эртага Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилади. Ушбу ўйин Мурод Исмоилов бошчилигидаги жамоа учун жуда муҳим ҳисобланади. Фарғоналиклар ўтган турда Ғузорда учралган йирик мағлубият тасодиф эканини исботлашлари керак.

"Нефтчи" ва "Локомотив" ёшлари ўртасидаги баҳс бугун 17:30да старт олади.


"Навбаҳор": Эртага Бекободда "Металлург" билан ўйнаймиз

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 17-турни Бекободда "Металлург"га қарши ўтказади. Дастлабки даврада Наманганда бўлиб ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Ёшлар ўртасидаги баҳс бугун соат 17:30да бошланади.


"Қўқон-1912": "Пахтакор"га қарши ўйин 19:00да бошланади

Бугун "Қўқон-1912" клубнинг матбуот хизмати бўлими вакили Анваржон Охуновнинг туғилган куни. Қўқон футболининг жонкуяр инсонларидан бири бўлмиш - Анваржон ака бугун 61 ёшга тўлди. Шу муносабат билан у кишини клубимиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ходимлари ва футбол мухлислари номидан чин юракдан табриклаймиз. У кишига сиҳат-саломатлик, келгуси ишларига омад тилаб қоламиз.

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашуви 8 август куни 19:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика