Latest news

17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчисини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  19 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  6 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1

Виктор Кумиков: "АГМК "Пахтакор"дан чўчиб майдонга тушдими ёки бу туғма қўрқоқликми, очиғи билмадим" News

Виктор Кумиков: "АГМК "Пахтакор"дан чўчиб майдонга тушдими ёки бу туғма қўрқоқликми, очиғи билмадим"

Суперлиганинг 3-тур доирасидаги "Пахтакор" - АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.

- Учрашувни дастлабки дақиқалариданоқ ўйинни ютқазиб қўйдик. Баҳсни жуда юўш ва ишончсиз бошладик. Жамоа "Пахтакор"дан чўчиб майдонга тушдими ёки бу туғма қўрқоқликми, очиғи билмадим. Умуман олганда ўйин бобида биз рақибдан кучсиз кўринмадик. Шунчаки бизнинг ва "Пахтакор"нинг ўйин услуби фарқ қилади. Беллашув давомида етарлича вазиятлар яратилди, аммо гол ура олмадик.  Футболда кўпроқ ёки хавфлироқ ҳужум ташкиллаштирган жамоа эмас, балки кўпроқ гол урган жамоа ғалаба қозонади. Агарда биз яратилган вазиятларни голга айлантирганимизда, унда камида мағлубиятга учрамасдик.

- АГМК профессионал футболчилардан ташкил топган жамоа. Қандай қилиб "Пахтакор"дан чўчиб футбол ўйнаши мумкин? Бу нима деган гап...
- Мен ҳам билмайман. Жарима майдончамиз олдидаги саноқсиз хатоларни бошқача таъриф билан тушунтира олмайман. Голлар ҳам ноаниқ узатмалардан кейин вужудга келди. Мен ҳам бу профессионал футболчилар нега "Пахтакор" қаршисида қалтираб ўйнашларини тушунмаяпман. Мана олдимда ўтирган Абдуқаҳҳор Хожиакбаровдан сўранг буни.

- Абдумалик Абдуллаев ўйин охирида жамоага 1 очко олиб келиши мумкин бўлган голни уролмади. Бу ҳужумчи аввалги жамоаларида ҳам айнан шу каби қулай вазиятларни кўкка совуриши билан танилганди. Ушбу футболчини жамоага олиб келишдан олдин уни яхши ўрганган эдизми?
- Биринчидан Абдумалик Абдуллаев асосий таркиб футболчиси эмас. У захира ҳужумчимиз. Агарда учрашув сўнггида ҳужумчи гол уриб, бизга муҳим 1 очкони олиб келганида ҳозир умуман бошқача гапираётган бўлардингиз. Ҳа, унда камчиликлар бор. Биз машғулотларда айнан шу камчилик ва хатолар устида ишлаяпмиз. Бир нарсани тўғри тушунинг, бизда молиявий имкониятлар у қадар катта эмас. Биз жамоага ўзимиз истаган футболчиларни жалб эта олмаймиз. Абдумалик Абдуллаевга машғулотларда гол уришни ўргатамиз. Бошқа чора йўқ. Чунки биз топ клуб эмас. Жамоадаги футболчиларни маошлари ҳам юқори эмас. Шу боисдан ҳам чемпионатдаги энг яхши футболчилар бизни эмас, кучлироқ жамоаларни танлашни маъқул кўришади.


Матбуот анжуманида учрашувда АГМКнинг энг яхши футболчиси деб топилган ҳимоячи Абдуқаҳҳор Хожиакбаров ҳам қатнашди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Кўплаб томошабинлар қаршисида яхши футбол гувоҳига айландик. Ҳимояда йўл қўйилган иккита хато якунда бизга қимматга тушди. Ҳужумда эса вазиятлар бўлди, аммо гол ура олмадик. Кейинги баҳсларда мухлисларимиз ва мураббийларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - деди АГМК қанот ҳимоячиси Абдуқаҳҳор Хожиакбаров. 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика