Latest news

11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  2 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8

Веско Стешевич: "Насаф" йўқ пенальтидан ҳисобни тенглаштирди" News

Веско Стешевич: "Насаф" йўқ пенальтидан ҳисобни тенглаштирди"

"Металлург" - "Насаф" учрашувидан (1:2) кейин бекободликлар устози Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

Веско Стешевич: Ўйинни яхши бошлаб, гол уришга муваффақ бўлдик. Йигитлар борини беришди, бунга шубҳа йўқ. "Насаф" сифатли жамоа, аммо улар йўқ пенальтидан ҳисобни тенглаштиришди. Менга айтишларича, фол бўлган ҳудуд жарима майдончасидан ярим метр узоқда экан. ВАР ишлаётган бўлса, буни қандай иложи бор. Бу ҳақида бошқа гапирмоқчи эмасман, аммо ўша вазият натижага таъсир қилди.

- "Металлург" 9та баҳсда 19та гол ўтказиб, энг ёмон ҳимоя чизиғига эга жамоа бўлиб турибди. Ҳимоя тартибга келтириладими?

- Ҳозир бошқа футболчиларни жалб қила олмаймиз ва ҳимоя чизиғи устида ишлаймиз. Иккинчи давра ва трансферлар борасида бирор нарса дея олмайман.

- Аброр Тошқўзиев одатда қанот ҳимоясида ўйнарди, бугун олдинда ҳаракат қилди...

- Тошқўзиев "Насаф" марказий ҳимоячисини блоклаши керак эди ва буни яхши бажарди. Аброр чарчаб қолганидан сўнг уни алмаштирдик.

- 1:0 ҳисобини ушлаб қолиш учун футболчиларга кўрсатмалар берилганмиди?

- Албатта, гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилдик. Афсуски, ўша пенальти натижага таъсир кўрсатди.

- Дастлабки саволим, жамоанинг тезкор голи - бу режаларда бормиди. Иккинчиси, Иброҳим Ибрагимовнинг жароҳати "Металлург" ўйинига таъсир кўрсатдими?

- Ибрагимовнинг жароҳати таъсир қилди деб ўйлайман, чунки у билан тўпни марказда яхшироқ сақлаб турардик, голга келадиган бўлсак, у қачон бўлишини танлай олмаймиз. Агар буни имкони бўлганида сўнгги дақиқада гол уришни танлаб, ғалабани ўзимизники қилардик.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика