Latest news

20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  4 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  2 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  17 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  1 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  9 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  14 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1

Расман: Веско Стешевич истеъфога чиқди News

Расман: Веско Стешевич истеъфога чиқди

"Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич ишдан бўшатилди. Бунга жамоанинг 2024 йилги мавсумни қониқарсиз бошлагани сабаб бўлди.

"Бунёдкор" жамоаси билан ўтказилган учрашувдан сўнг Веско Стешевич вазифасидан озод этишларини сўраб, клуб раҳбариятига мурожаат этганди. Бугун "Металлург" раҳбарияти черногориялик мутахассис ва унинг ёрдамчиси Ненад Вукчевичнинг ўз ҳоҳишига кўра ишдан озод этиш борасидаги аризасини кўриб чиқди ва ҳар иккала мутахассиснинг сўровини қаноатлантириш юзасидан қарор қабул қилди.

Веско Стешевич "Металлург" рулига 2023 йилнинг март ойи охирида келганди. Унинг раҳбарлигида бекободликлар миллий чемпионат баҳсларида жами 32 та учрашувда майдонга чиқди. 

2023 йилги мавсум: 22 ўйин, 7 та ғалаба, 6 та дуранг, 9 та мағлубият, тўплар фарқи – 24:26.

2024 йилги мавсум: 10 та учрашув, ғалаба йўқ, 6 та дуранг, 4 та мағлубият, тўплар фарқи – 8:12.

Аввалроқ Суперлигада кутилган истеъфо рўй бергани ҳақида хабар берган эдик.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика