Latest news

08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  0 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  4 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  4 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  2 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  16 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  11 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  14 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  43 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  14 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  275

Венгерга насиб этмади ёхуд "Арсенал" мағлубиятининг 3 сабаби News

Венгерга насиб этмади ёхуд "Арсенал" мағлубиятининг 3 сабаби

Tags :  Арсенал
Кеча тунда Европа лигаси финалчилари аниқланди.

Унга кўра, "Атлетико" ва "Марсель" турнир ғолиблиги учун кураш олиб боради.

Биласиз, бу мавсумдан кейин Арсен Венгер ўз постини тарк этади. Шу боисдан "Арсенал" узоқ йиллик мураббийини хурсанд қилиб жўнатишни ният қилганди. Бироқ бундай бўлмади. Хўш, нима учун "Арсенал" мағлубиятга учради?

3. "АРСЕНАЛ" ТЎП БИЛАН КЎП БЎЛДИ, БИРОҚ КРЕАТИВЛИК ЕТИШМАДИ

Қачонки бир жамоа тўпни ўзида кўп ушлаб турса, улар кўпроқ вазият яратиши керак, аслида мантиқ шундай. Тўпни ўзида ушлаб туриш - ғалаба дегани эмас. Ярим финалнинг илк учрашуви эса "Арсенал" учун сабоқ бўлиши кутилганди. Жамоа 76 фоиз вақт давомида тўп билан бўлди, якунда дуранг билан кифояланди. Сафардаги учрашувда 55 фоиз вақт давомида тўп билан ҳаракатланишди. Аммо биринчи ўйин жамоа учун дарс бўлмагани кўринди.

Баҳс давомида "Арсенал" олдида йўллар пайдо бўлганди, бироқ "канонирлар" креативликдан қочишди. Меҳмонлар кўпроқ вақтни ҳужумда ўтказган бўлса-да, вазиятлар ярата олишмади. Статистикага қарайдиган бўлсак, "Арсенал" бутун бир 90 дақиқаликда биргина аниқ зарба йўллай олганининг гувоҳи бўламиз.

Ҳатто Мхитарян ва Ўзилда ҳам ғоялар етишмади. "Арсенал"нинг тўп билан муомаласи жамоа учун фойдага хизмат қилмади.

2. МУДОФААДАГИ ХАТОЛИКЛАР

Биринчи ўйин натижасидан кейин "Арсенал"ни фалокат кутаётгани аниқ эди. Ҳимоядаги кичик муаммолар сабабли ўйин дуранг билан якунланди. Гризманн жамоасининг яратган кам сонли вазиятларидан бирини самарали якунлаганди.

"Ванда"да эса "канонирлар" бир бор зарба беришди, илк баҳсдаги каби кўплаб вазиятларга эга бўлишмади. Тўпни кўп ушлаб турган бўлишса-да, рақиб "Атлетико" кўпроқ ҳужум қилди ва "Арсенал"нинг ҳимоясидаги муаммоларни кўрсатиб берди. Шунда ҳам мадридликлар фақатгина бир гол кирита олишди.

Гризманн шериги Диего Костага пас берган вазиятда Мустафи ва Бельериннинг ўртасида "катта ёриқ" бор эди. Гризманн бундан усталик билан фойдаланди. "Ёриқ" туфайли дарвоза ишғол этилгунча Костага ҳеч ким қаршилик кўрсата олмади. Аслида Начо Монреалнинг танлаган позицияси катта хатолик бўлганди. Якунда шундай кичик ёки катта деталлар ўйин тақдирини ҳал қилди.

1. РАҚИБ ЖАРИМА МАЙДОНИДАГИ НОАНИҚЛИКЛАР


"Арсенал" рақиб жарима майдонигача етиб борса ҳам, "қути"нинг ичида кўп бора ноаниқликларга йўл қўйди. Вазиятни муваффақиятли якунлаш учун вариантлар етарлича бўлганди.

5-дақиқадаёқ шундай воқеанинг гувоҳига айландик. Ўшанда Ляказет қанотдан жарима майдончаси ичига тўп ошириб берди. Аммо тўпни дарвозага киритадиган футболчи топилмади. Орадан кўп вақт ўтмасдан Монреаль жамоадоши Чемберсдан тўпни қабул қилиб олди, бироқ у энг ёмон вариантни танлади: Ляказетга тўпни аниқ етказиб бера олмади. Айрим паллаларда франциялик футболчига рақиб ҳимоячилари имконият бермади, баъзи пайтларда эса лондонликларнинг ўзлари нотўғри қарор чиқаришди. Баҳс давомида "Арсенал" кўплаб ноаниқликларга йўл қўйди. Шу боисдан жамоа ғалабага лойиқ ўйин кўрсатмади.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика