Latest news

08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  4 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  7 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  2 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  90 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  42 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  9

Валижон Раҳимов: "Мураббийларимиз кўрсатмасини тўғри бажариш ва кучли хоҳиш эвазига "Ал Ҳилол"дан очко олишимиз мумкин" News

Валижон Раҳимов: "Мураббийларимиз кўрсатмасини тўғри бажариш ва кучли хоҳиш эвазига "Ал Ҳилол"дан очко олишимиз мумкин"

Олмалиқнинг АГМК жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўйин ўтказиш учун бугун Саудия Арабистонига йўл олди.

Плей-оффда сафарда "Ал Гарафа"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган АГМК "A" гуруҳида "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Истиқлол" (Тожикистон), "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) жамоалари билан беллашади. Биз эса бу борада олдиндаги учрашувлар олдидан жамоанинг маҳоратли дарвозабони Валижон Раҳимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Плей-офф доирасидаги "Ал Гарафа"га қарши ўйин фаолиятингиздаги халқаро майдондаги илк учрашув бўлди. Ушбу учрашувда қандай ҳиссиётлар ва кечинмалар ўтди?

- Ушбу тарихий ғалабанинг шуқуҳи ва кайфияти ҳали тарк этгани йўқ. Мазкур натижадан барча олмалиқлик ва қашқадарёлик футбол мухлислари кўпроқ хурсанд бўлишди, деб ўйлайман. Мураббийларимиз рақибнинг сўнгги ўйинларини диққат билан ўрганиб чиққан ҳолда керакли кўрсатмаларни беришганди. Худонинг қудрати билан сўнгги дақиқаларда ғалаба тўпини киритдик ва мақсадимизга эришдик. Энди навбат гуруҳ босқичи ўйинларига. Бевосита ҳиссиётларга тўхталадиган бўлсам, Саудия Арабистонинг боришимизни барчамиз қаттиқ истагандик. Муқаддас рамазон ойида Маккага яқин жойда бўлиш қандай бахт эканлигини ўйлаб кўринг. Худога шукур орзуимиз амалга ошадиган бўлди. 

- Ўтган мавсумдаги ишончли ўйинларингиздан сўнг мухлислар сизни ўзи учун кашф қилганди. Бу йил эса масъулият икки ҳисса юқори бўлиши табиий. Бўлажак ўйинлардаги босим ва қийинчиликларга тайёрмисиз?

- Футболда дарвозабонда масъулият ниҳоятда юқори бўлади. Шуни ҳис қилган ҳолда мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

- АГМКнинг гуруҳ босқичидаги рақиблари кучли ва номдор эканлиги барчага маълум. Айниқса "Ал Ҳилол"ни ортиқча таърифлаш шарт эмас. Жамоа ниманинг эвазига Саудия Арабистони клубидан очко тортиб олиши мумкин?

- Тўғри таъкидладингиз. "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли жамоалари қаторига киради. Бу - футбол, унда ҳамма нарса рўй бериш эҳтимоли бор. Олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди. Мураббийларимизни кўрсатмаларини тўғри бажарган ҳолда, кучли хоҳиш ҳисобига худо хоҳласа енгишимиз мумкин. Жалолиддин Машарипов, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев тўп тепаётган "Шабаб Ал Аҳли" жамоасини ҳам кучсиз демаган бўлардим. Улар яқинда БАА Лига кубогида зафар қучишди. Умуман олганда барча ўйинлар шиддатли ва муросасиз кечишини олдиндан тахмин қилса бўлади. 

- Ушбу учрашувларга тайёргарлик қандай бўлмоқда?

-  Юқори кайфиятда тайёргарлик давом этмоқда. Биз Ўзбекистон номидан майдонга чиқамиз. Худо хоҳласа яхши натижалар қайд этиб, ортимизга ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика