Latest news

04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  8 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  116 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6

Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман" News

Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"

Ўзбекистон Суперлигаси 6-тур доирасида ўтказилган ОКМК - "Насаф" (3:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Мазмунли ўйин гувоҳи бўлдик. "Насаф" тўп билан жуда яхши ўйнайдиган жамоа. Йигитларга қарши ҳужумда гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишимиз кераклигини айтгандим. Рақибимиз ғалаба лойиқ эди ва якунда ғалаба қозонди. Ҳисоб 4:1 бўлишига қарамай, йигитлар курашишда давом этишди ва бу ўз мевасини берди. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Бугун мухлисларимиз қаршисида "Насаф"ни мағлуб этишни истагандик, аммо бундай бўлмади. Мухлислардан узр сўрайман.

- Икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этди. Бугунги учрашувдаги ҳимоячиларга эътирозингиз борми? Бир учрашувда 4та гол ўтказиб юбориш яхши эмас.

- Албатта, ҳимоядаги хатоларимизни таҳлил қилиб чиққан эди. "Насаф" жамоаси иккита учта пас орқали қарши ҳужумда ўтиб кета олади. Япония ОТЖси ҳам бизга шундай гол уриб кетди. Эътирозлар бўлиши аниқ. Ислом Тўхтахўжаевда жароҳат бор эди. Бундай учрашувлар бўлиб туради. Мен хурсанд қилаётган бир жиҳат, биз ўйин сўнгига қадар курашдик. Курашишда ва меҳнат қилишди давом этсак, натижа албатта келади.

- Сиз ОКМКга келганингиздан сўнг жамоа чемпионлик руҳига эга бўлди ва Осиё чемпионлар лигасида иштирок этди. Лекин сўнги икки мавсумда жамоа ўсишдан тўхтаб қолгандек туюлмоқда. Жамоага қандайдир янгилик киритиш вақти келмадими?

- Биз ҳозир алмашинув давридамиз. Раҳбаримиз Абдулла Хурсандовга миннатдорчилик билдираман, Абдулла ака менинг илтимосларимга эътибор бермоқда. Биз академия қуриш мақсадидамиз. Клубнинг академияси қанчалик кучли бўлса, асосий жамоа ҳам кучли ва рақобатдош бўлади. Янги мавсумда 7-8 та тажрибали футболчилар жамоамизни тарк этди ва ҳозирги кунда ёшларга имконият бермоқдамиз. Лекин асосий таркибни ёш футболчилар билан тўлдирсам, жамоанинг натижаларига ёмонлашади. Натижага эса мураббий жавобгар. Яна Миржалол айбдор бўлиб қолади. Бундай жараёнларни йўлга қўйиш осон эмас. Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман. Лекин академия, тизим ва инфратузилма қолади. Клуб учун пойдевор бўлади. Шу академия орқали бита футболчи терма жамоа даражасига чиқа олса, меҳнатларимиз ўз мевасини берган бўлади. Насиб қилса, режаларимиз амалга ошади. 2017/2018 мавсумдаги "Бунёдкор" каби ёш футболчилар билан сифатли ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз, аммо бу бир кунда бўлиб қоладиган жараён эмас. Барчасига вақт керак.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика