Latest news

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  11 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Валижон Раҳимов: "Иккинчи ўрин учун учта жамоа орасида кураш ўзининг қизғин палласига кирди" News

Валижон Раҳимов: "Иккинчи ўрин учун учта жамоа орасида кураш ўзининг қизғин палласига кирди"

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси Суперлиганинг 23-турида Бекободда "Металлург" меҳмони бўлди.

Кучли шамол ва ёмғир остида кечган учрашувда олмалиқликлар ғалабани тантана қилди. Мазкур баҳсдан сўнг АГМК дарвозабони Валижон Раҳимов фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Металлург" билан ўйин ҳақида...

- Авваламбор ассалому алайкум. Бекободда ўтган Тошкент вилояти дербисида ҳаво ноқулай бўлишига қарамасдан майдонда ҳақиқий жанг кечди. Азалдан бу икки жамоа ўртасидаги тўқнашувлар муросасиз ва қизиқарли бўлган. "Металлург" яхши жамоа. Уларга кейинги баҳсларда омад тилайман.

- АГМК тарихни янгилай оладими?
- Ҳа, худо хоҳласа ўтган йилги натижани янгилаш учун ҳаракат қиламиз. Ҳозирга келиб иккинчи ўрин учун учта жамоа ўртасидаги кураш қизғин паллага кирди.



- Жорий йилги мавсум жамоа учун қандай ўтмоқда?
- Жамоамиз бу йилги мавсумда яхши қатнашмоқда, деб ўйлайман. Ўзбекистон чемпионати ва халқаро майдонда катта тажриба тўпладик. "Ал Гарафа"га қарши плей-офф учрашуви ёддан чиқмайдиган бўлди. Бу ўйиндаги ғалаба бизга ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма берди. Илк бор бу ишни уддасидан чиқа олдик.

- Олдинда терма жамоамизни Грузияга қарши ўртоқлик учрашуви кутмоқда. Сречко Катанец бошчилигидаги иккита йиғинда иштирок этдингиз. Унинг талаблари қандай?
- Сречко Катанец биринчи навбатда тартиб-интизом бўлишини талаб қилмоқда. Майдонда ва унинг ташқарисида ҳам. Ўртоқлик учрашувларига жиддий қарашимиз кераклигини, ҳар бир баҳсга охирги маротаба чиққандек ёндашишимизни истамоқда. Тезкор паслар билан олдинга ўтишимизни тушунтирмоқда.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика