Latest news

10:45Жанлуижи Доннаруммага ТОП клублардан таклиф тушди  1 10:12Можаро давом этади. Тер Штеген "Барселона" шифокорларини уйига киритишдан бош тортмоқда  8 09:40Фабрицио Романо ёзда "Челси"ни тарк этадиган икки нафар футболчи номини айтди  1 09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  12 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  3 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  1 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  1 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  2 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  1 00:17Шешко Каррингтонда  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  14 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  8 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  8

Вали Келдиев: “Андижон” Ўзбекистоннинг бошқа клублари билан ҳам беллашишга қодир” News

Вали Келдиев: “Андижон” Ўзбекистоннинг бошқа клублари билан ҳам беллашишга қодир”

“Норин” клуби мавсумни ёмон ўтказаётгани йўқ. Улар бежизга турнир жадвалида юқори ўринларда бормаяпти.

Вали Келдиев бош мураббийлигидаги ҳаққулободликлар рақобатбардош жамоа сифатида шаклланмоқдалар. Гарчи “Андижон”га қарши беллашувда йирик ҳисобда ютқазишган бўлса-да, уларнинг ўйини мухлисларда ёмон таассурот қолдирмади. Учрашув тугаганидан сўнг “Норин” бош мураббийининг фикрлари билан қизиқиб кўрдик.

- Биринчи бўлим бўйича йигитларга катта эътирозим йўқ, - дея гап бошлади Келдиев. - Улар ёмон ўйин кўрсатишмади. Барибир “Андижон” жамоаси ўз уйида ўйнади. Шунинг эвазига иккинчи бўлимда мезбонлар бизга нисбатан босимни кучайтиришгани сабабли футболчиларимиз вазиятларни тўғри баҳолай олмай қолдилар. Умуман олганда, андижонликлар иккинчи бўлимга руҳланган ҳолда чиқдилар. Айнан ўйиннинг иккинчи қисмида бир қатор вазиятлар бизга ҳалақит қилди.

- Жамоамизнинг йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Ҳисоб 2:1, 3:1 бўлган пайтларда ҳам олдинга ташландик. Ўз дарвозамиздан голларни мана шундай ҳолатларда ўтказиб юбордик.


- “Андижон” жамоасининг -ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

-  “Андижон” яхши жамоа. Таркибида тажрибали ўйинчилари бор. Шунинг эвазига улар Ўзбекистондаги бошқа клублар билан ҳам беллаша олишга қодир. Гарчи бугун ютишган бўлса-да, менимча уларнинг қайсидир маънода ўйини у қадар қовушмади, шекилли. Ёки биз яхшироқ ўйнадик. Нима бўлганда ҳам натижа бўйича улар енгишди. Учрашув давомида футболчиларимизнинг ўйинларидан қониқдим. Аммо айрим вазиятлар бўйича эътирозларим бор. Хатоларим ҳам бўлди. Айрим футболчиларимиз сариқ карточкалар туфайли бу ўйинни ўтказиб юборишди. Шунинг эвазига уч нафар асосий ўйинчиларимиз бугунги баҳсда бизга ёрдам бера олишмади.

- “Норин”га қайтиб келганингиздан кейин жамоа яна кучайишга эришяпти. Айтинг-чи, клубнинг мақсади қандай?


- Мақсад – ҳар доим олдинга интилиш. Кучимиз қанчага етса, шунча ҳаракат қиламиз. Йигитлар ҳам ҳар бир учрашувда бор кучларини бериб ўйнашяпти. Футболчиларимиз кўрсатмаларни тўлиқ бажаришмаса ҳам чиройли ўйнашга ҳаракат қилишяпти.

- Жамоангиз биринчи бўлимда яхшироқ кўринди. Иккинчи бўлимда эса...Ўзи танаффусда нималар дегандингиз?


- Агарда биринчи бўлим 1:1 ҳисобида тугаганида ҳаммаси бошқача кўринишда бўларди деб ўйлайман. Аммо бўлим охирларида пенальтидан тўп ўтказиб юбордик. Ҳисоб 2:1 бўлди нима, 3:1 бўлди нима? Барибир мағлубият ва бу ҳисоблар бизни қониқтирмасди. Шунинг учун ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилдик. Мураббийнинг кўрсатмаларидан ташқари ўйинчилар ҳисобни ўзгартириш учун ўз қизиққонлиги билан ҳам олдинга ташланаверадилар. “Андижон” жамоасига омад тилайман.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика