Latest news

15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   0 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  1 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  8 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  3 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  28 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  10

Улуғбек Мирзаев: "Мақсад — "Андижон" жамоасини кучайтириш" News

Улуғбек Мирзаев: "Мақсад — "Андижон" жамоасини кучайтириш"

ЎФА ҳамда ЎзПФЛ йил якунларига бағишлаб ўтказган "ENG ZO‘R Uz Football Awards-2022" тақдирлаш маросимида клублар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Хусусан, яқинда "Андижон" бош директори этиб тайинланган Улуғбек Мирзаев кейинги йилги режалар ҳақида тўхталди. 

"Хабарингиз бор, йилнинг асосий қисмини "Бунёдкор"да ўтказдим. Сўнгги 4 йил давомида мазкур клубда бош директор лавозимида ишладим. Ноябрь ойи ўрталарида "Андижон" клубидан таклиф бўлди. Шахсан вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмонов ишга таклиф қилдилар. Мақсад "Андижон" жамоасини кучайтириш. Жамоанинг кейинги йил Суперлигада муносиб иштирок этишини таъминлаш. Кучли футболчилар билан музокара олиб бориб клубга жалб қилиш, мавсум тараддудини юқори савияда ўтказиш. Ҳамма масалани кўтардилар. Энг асосийси "Андижон" клуби бутун Андижон футболини бошқариши керак. Бутун футбол мактаблари, академиялар "Андижон" клуби учун ишлаши лозим. Бирорта ёш футболчи клубимиз эътиборидан қолиши керакмас. Иккинчидан футболчи Андижон вилоятидан бошқа вилоятга бежиздан-бежиз шунчаки ўтиб кетиши керакмас. Тизм ишлаб чиқдик. Буни тақдим қиламиз. "Андижон" бутун вилоят ривожланиши устида туради. Албатта худуди ассоциация билан биргаликда. 

Олдинда ишларимиз кўп. Катта ҳажмдаги иш кутмоқда. Мана янги формат лойиҳаси эълон қилинмоқда. Эндиликда Суперлигада 10-ўринни эгаллаган жамоа ҳам қуйи лигага тушиб кетиши мумкин. Шундай жамоа қилишимиз керакки, биринчи йил учун 10-ўриндан тепада юрадиган. Ниятларимиз бор. Жамоамиз имкон қадар юқори ўринда юрсин. Лекин рақобатни кўряпсиз. Дастлабки босқич учун камида ўрнимизни ўртароқ поғонада сақлаб қолишга эътибор қаратяпмиз. Лекин 2024 йил Андижон футболи ўзининг 60 йиллик юбилейини нишонлайди. Жамоамиз 1964 йил ташкил қилинган. Шу юбилей учун Андижонга нимадир тақдим қилишимиз керак", - дейди Улуғбек Мирзаев.



Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика