Latest news

18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  0 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  2 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  4 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  6

Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз" News

Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"

"Андижон" - "Металлург" учрашувидан сўнг "бургутлар" сардори Владимир Бубанья ўйин ҳақида фикрлари билан бўлишди

- Владимир бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз? Бугун жамоа ғалаба қозонишига нима етишмади?

- "Металлург" муносиб рақиб эканлигини билар эдик. Бекободликлар жорий мавсумда ғалаба қозонмаганлигига қарамай, улар яхши шакилланган жамоа деб ўйлайман. Бугун бизга қарши ҳаракат қилишди. Ўтказиб юборган голимизда хато қилдик дея олмайман. Рақибнинг омади келди ва гол урди. Ўйинга қайта олдик ва ҳисобни тенглаштирдик. Дуранг бугунги учрашувнинг адолатли якуни бўлди. Бугун бир очкони қўлга киритдик ва бу ёмон натижа деб ўйламайман. Кейинги учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак.

- "Андижон" мавсумни кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Лекин сўнги уч баҳсда "Андижон" кўп очко йўқотди. "Сўғдиёна"дан кутилмаганда мағлубият, "Нефтчи" билан эса ғалаба қўлдан чиқарилди ва бугунги тўқнашувда "Андижон" кўпроқ нарсага қодир эди. Жамоанинг сўнги учрашувларидаги натижасига изоҳ бериб ўтсангиз?

- Ҳа, сўнги учрашувларда омадимиз келмаяпти. Бироқ бунга бир нечта сабаблар бор. "Нефтчи"га қарши кечган учрашувда ғалабани қўлдан чиқардик ва бунга ўзимиз айбдормиз. Ўйин сўнги ҳимояга ётиб олдик ва рақиб бизни жазолади. Ҳужум қилишда давом этишимиз керак эди. Кўпроқ меҳнат қилишда давом этамиз. Айни дамда мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз ҳам ёмон эмас, аммо биз яхшироқ натижа қайд этишимиз керак.

- "Андижон" мухлислари жамоани қандай тарзда қўллаб қувватлашаётганини бутун Ўзбекистон кўриб турибди. Сиз жамоа сардори сифатида мухлисларга нима дея оласиз? Балки мухлисларга айтмоқчи бўлган гапларингиз бордир?

- Барчага мухлисларга катта раҳмат. Бизнинг мухлислар бутун Осиё минтақасидаги энг зўрларидан бири дея бемалол айта оламан. Мухлислар олдида қарздормиз. Биз кўпроқ ғалаба қозонишимиз ва шу тарзда қарзимизни узишимиз керак.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика