Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Улуғбек Бақоев: "Рақиб ҳаттоки биринчи лига клуби бўлса ҳам ҳурмат қилинмаса, натижа келмайди" News

Улуғбек Бақоев: "Рақиб ҳаттоки биринчи лига клуби бўлса ҳам ҳурмат қилинмаса, натижа келмайди"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Турон" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.

"Турон"ни ғалаба билан табриклайман. Улар буни кўпроқ исташгани кўриниб турди. Тўғри, бугун чиройли ўйин кўрмагандирмиз, лекин йигитлар ҳаракат қилишди, интилишди. Биз ғалабага муносиб эмасдик. Бу нима билан боғлиқлигини билмадим. Ҳозир ортиқча гапирмоқчи эмасман. Рақибга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Жамоа совринли ўринлар учун курашар, экан босим бўлиши табиий. Ҳар бир турда исталган жамоа билан ўйинларда шундай ҳолат юз беради. "Турон" ўз ўйинимизни кўрсатишимизга йўл қўймади. Футболчиларимнинг меҳнатини қадрлайман ва миннатдорчилик билдираман. Рақибларимизнинг қайси ўринда кетаётганидан қатъий назар ҳурмат билан қарашимиз керак", – дейди Улуғбек Бақоев

- Ҳисобда ортда бораётганда ҳужумчи ўрнига таянч ярим ҳимоячини туширдингиз. Ҳужумчининг ўрнига шу позиция вакилини майдонга чиқариб ўйинни кучайтириш имкони йўқмиди?

- Бу бизнинг тактик схема. Бугунги ўйинда иш бермаган бўлса, кейинги баҳсда иш беради. 

- Бугунги мағлубиятда асосий фактор нима бўлди, деб ўйлайсиз?

- Менимча рақибни кераклича ҳурмат қилмадик ва шунга яраша тайёрланмадик. Ҳар бир жамоани у ҳатто биринчи лига клуби бўлса ҳам ҳурмат қилинмаса, натижа келмайди. 


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика