Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!
14 nov 15:55
News
Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!
Жаҳон чемпионатига 28 йилда илк бор чиқиш учун Норвегия ўз уйида эстонияликларни мағлуб этиши ва Италияга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлмаслиги талаб қилинарди – аниқ ҳисоб эса ҳар икки терманинг биттадан учрашувидан сўнг маълум бўларди.
Биринчи вазифани скандинавлар муваффақиятли бажара олишди, лекин осон бўлди дейиш қийин.

Норвегия тўп назоратини илк дақиқалардан ўз қўлига Олди — 80%, қаторасига иккита бурчак зарбаси, дастлабки 8 дақиқада эса 4 та зарба йўллади. Шунга қарамай, эстонияликлар анча вақтгача қаршилик кўрсатишди. Вақти-вақти билан улар ўйинни ўз дарвозаларидан бироз узоқлаштиришни ҳам уддалашди.
Шу ўринда, мухлисларнинг ёдида бўлса ажаб эмас норвегияликлар айнан Эстония дарвозасига гуруҳдаги рақиблар орасида энг кам гол уришга муваффақ бўлганди: Италияга — 3 та гол, Исроилга — 4 ва 5 та, Молдавияга — 5 ва 11 (!). Эстония билан биринчи баҳсда эса минимал ғалаба расмийлаштирилганди (1:0).
Холанд ва Сёрлот майдонда бўлса ҳам норвегияликларга ҳужумларни аниқ якунловчи зарба етишмасди. Ғалатироқ туюлиши мумкин, кўрмаганлар ишонмаслиги ҳам мумкиндек, аммо 30-дақиқада аниқ зарбалар бўйича Эстония олдинда эди — 1:0. Умумий зарбалар сони эса 2:11...
Биринчи бўлимда мухлислар гол кўришмади. Ўйиндан келиб чиқсак, дуранг бўлим учун адолатли якун эди: скандинавлар майдондаги катта устунликка қарамай, бирорта юз фоизлик вазият ярата олишмади ва 0,85 xG қайд этишди.

Танаффусдан қайтгач, Норвегия дарҳол ишга жиддий киришди ва омад ҳам улар томонга ўгирилди. Эстонияликлар бор кучлари билан рақибга қаршилик қилишарди, аммо Бергенинг ўнг қанотдан амалга оширган узатмасидан кейин Сёрлотни зарарсизлантира олишмади. Биринчи гол хурсандчилиги тугаб улгурмай, "Атлетико" ҳужумчиси эса дублга эришди. Бу сафар ассист "Боруссия Дортмунд" вакили Юлиан Рюэрсон ҳисобига ёзилди. Натижада, 52-дақиқадаёқ бу баҳсда сенсация бўлмалиги аниқ бўлиб улгурди.
Шундай бўлсада, скандинавлар тўхташни истамасди! Елкадаги босим юки йўқолиб, шунчаки футболдан завқ олиш имкони пайдо бўлди. Рюэрсон яна тўпни ҳаводан жарима майдончасига йўллади, охирги зарбани бу сафар Эрлинг Холанд амалга оширди. 6 дақиқа ичида 3 та гол!

Учинчи гол ортидан тўртинчиси ҳам ўзини узоқ куттирмади. Давид Меллр узоқ бурчакни нишонга олиб тўпни узатди, Холанд эса айнан шуни кутиб турганди. Эрлинг — жорий мавсум 30 та гол урган биринчи футболчига айланди. Бунинг учун унга бор йўғи 19 та учрашув етарли бўлди! Ҳақиқий киборг!

Ўйиндаги сўнгги гол эса норвегияликлар дарвозасига урилди. Ҳимоячилар Роби Саарма осонлик билан қочиб кетиб, Нюланднинг ҳаракатларига қарама-қарши йўналишда зарба беришга имкон яратиб беришди. Дастлабки 50 дақиқада жамоалар бирорта гол ура олмаган бўлса, кейинги 15 дақиқада — "сразу" 5 та. Қолган дақиқаларда жамоалар финал ҳуштагини кутиб ҳаракат қилишди. Фақат бир вазиятда рикошетдан сўнг тўп Нюланд дарвозаси тўсинига тегди.
Охирги турдан ва Италияга сафардан аввал Норвегия рақибдан 3 очко олдинда ва тўплар фарқи "+29". Италияликларда эса "+12". Женнаро Гаттузо жамоаси гуруҳда биринчи бўлиши учун Норвегияни 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратиши керак. Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоаларнинг, Норвегиядаги, биринчи тўқнашуви 3:0 ҳисобида Холанд ва шериклари фойдасига ҳал бўлганди. Энди ана ўша рақибни 9 та тўп фарқи билан таслим этиш — эртакка ўхшайди.
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Comments
Бундан ташқари у-17 14-ноябрьда ўйниди диб кейин эса 15-деябди. Тушинарсиз.