Украина Суперкубоги учун ўтказилган "Динамо Киев" – "Шахтёр" баҳси якунланди
29 jul 2019 01:05
News
Украина Суперкубоги учун ўтказилган "Динамо Киев" – "Шахтёр" баҳси якунланди
Баҳсда ҳисоб илк бўлимнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида донецликлар ярим ҳимоячиси Алан Патрик томонидан очилди. Кейин эса иккинчи бўлим тугашига 10 дақиқа қолганида Никита Бурда орадаги фарқни тенглаштирди. Ушбу голдан бироз ўтиб, киевликлар аъзоси Денис Гармаш ғалаба тўпини киритиб, учрашувга нуқта қўйди.
Шу тариқа, «Динамо Киев» ўз тарихида саккизинчи бор Суперкубок эгасига айланди ва бу борада энг кўп титул соҳиби, яъни, бугунги рақиби «Шахтёр»га тенглашиб олди.
«Динамо Киев» – «Шахтёр» 2:1 (0:1, 2:0)
«Черноморец» стадиони.
Голлар: 0:1 – 45 Алан Патрик, 1:1 – 80 Бурда, 2:1 – 83 Гармаш.
«Динамо Киев» – Бойко, Миколенко, Бурда, Кендзера, Кадар, Гармаш (Сидорчук, 84), Караваев (де Пена, 68), Вербич (Цитаишвили, 73), Шепелев, Буяльский, Беседин.
«Шахтёр» – Пятов, Хочолава, Кривцов, Исмаили, Болбат, Алан Патрик (Дентиньо, 87), Степаненко, Марлос, Соломон (Тете, 66), Тайсон, Мораес.
Огоҳлантиришлар: Хочолава (29), Буяльский (45), Кадар (72).
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments