Latest news

23:26Ҳаким Фузайлов: "Ҳали кетма-кет очко қўлга киритиладиган ўйинлар келади"  0 23:09Муҳсин Низомиддинов: "Бугун бизга гол етишмади"  1 22:42Ўртоқлик учрашуви. Португалия — Финляндия. Роналду асосий таркибда эмас  3 22:27"Лос Анжелес Гэлакси" Ройсни қўлга киритиш учун унга алоқадор бўлмаган МЛС жамоасига пул тўлаши керак  1 22:00Transfermarkt ва Championat.Asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди  3 21:52Рустам Ашурматов: "Туркманистон ва Эронга қарши ўйинларда бор кучимизни намоён этамиз"  1 21:35Жалолиддин Машарипов: "'Андижон' Ўзбекистондаги барча мухлисларни уйғотди"  9 21:00Про лига. "Хоразм" ва "Қўқон-1912" муроса кўчасини танлади  7 20:52Машарипов ҳам келди. Ўзбекистон МТЖ тўлиқ таркибда машғулот ўтказмоқда ГАЛЕРЕЯ  5 20:31Мадрид шаҳрида "Мбаппе қонуни" жорий этилиши мумкин  8 20:06Туркманистон Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ФИФА аъзоси бўлмаган терма жамоани тор-мор этди  13 19:50Суперлига: "Олимпик" футболчисига қизил карточка нотўғри кўрсатилди — 10-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  10 19:11Неймар Месси ҳақидаги саволга жавоб берди  5 18:42"Футбол олами". Бобир Абдихолиқов ва "Нефтчи"да учтадан гол — Суперлиганинг 10-тури ҳақида барчаси  1 18:21Ла Лига янги мавсум учун тўпларни намойиш қилди  0

Уэйн Руни: "Ўйлашимча, Англия фаворит" News

Уэйн Руни: "Ўйлашимча, Англия фаворит"

"Манчестер Юнайтед" афсонаси Уэйн Руни Англия термасининг Италияга қарши кечадиган Евро-2020 финали олдидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Рунининг фикрича, англияликлар ўзларининг асосий устунлиги – тезликдан фойдаланишлари керак. Айниқса, Италия терма жамоасининг марказий ҳимоячилари жуфтлигининг ёшини биргаликда ҳисоблаганда, тахминан 70 ёш бўлса. 

"Ўйлашимча, биз фаворитмиз. Англияда етарлича маҳорат бор ва футболчиларнинг руҳий ҳолати билан ҳаммаси жойида. 

Фақат мен уларни ўйинни секинлаштиришга уринадиган Италиянинг қармоқларига тушмасликлари бўйича огоҳлантирган бўлардим.

Гаретнинг ўрнида бўлганимда, футболчиларга тўп билан тезкор муомала қилишларини, юқори темпни сақлаб, италияликларни чарчатиш кераклигини айтардим.

2014 йилда Уругвай бизни шундай ўйнашга мажбур қилиб, чарчатган, аммо ҳозирги Англия терма жамоаси кўпроқ кўча характерига эга.

Леонардо Бонуччи ва Жоржо Кьеллини — ажойиб футболчилар, аммо энг тезкор эмас. Ишонаманки, Гарет ва Стив Холанд Альваро Моратанинг ярим финалда Италияга урган голини эслашади. Ўша гол кўрсатдики, агар сиз тез ҳаракат қилсангиз, ушбу ажойиб марказий ҳимоячиларни ноқулай ҳолатга келтириш мумкин. 

"Агар Англия Рахим Стерлингни қулай вазиятга чиқара олса, Харри Кейн ва бошқа футболчилар ўз позицияларида тезкорликни намойиш этишса, Кьеллини ва Бонуччига осон бўлмайди", – деди Руни.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика