Latest news

15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  1 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 15:00Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  11 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  7 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  16 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  14 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8

Туркманистон Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ФИФА аъзоси бўлмаган терма жамоани тор-мор этди News

Туркманистон Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ФИФА аъзоси бўлмаган терма жамоани тор-мор этди

Марказий Осиё жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан тайёргарлик ўтказмоқда.

Туркманистон миллий терма жамоаси футболчилари Анталия (Туркия)даги йиғин доирасида Гренландия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашувда Туркманистон рақиб дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди (5:0). Марказий Осиё жамоасига ғалаба келтирган голларга Элман Тагаев (2), Дидар Дурдиев, Шаназар Тиркишов ва Алибек Абдураҳмонов муаллифлик қилишди.

Маълумот учун, Гренландия Халқаро Футбол Федерацияси (ФИФА) ёки бошқа бирор қитъа конфедерацияси аъзоси ҳисобланмайди. Мамлакат шу йилннг март ойида CONCACAF'га аъзолик аризасини тақдим этган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқичининг “E” гуруҳида Ўзбекистон (6 июнь, Тошкент) ва Гонконг (11 июнь, Ашхобод) терма жамоаларига қарши ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. 

Айни дамда Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари 10 очкодан тўплаган ҳолда “E” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Туркманистон ва Гонконг биттадан очко жамғарган ҳолда 3-4-ўринларни эгаллаб турибди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика