Latest news

10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  0 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  9 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  21 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  40 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11

Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик" News

Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"

CAFA Nations Cup 3-туридан ўрин олган Туркманистон – Ўмон (1:2) учрашувидан сўнг Туркманистон бош мураббийи Ровшан Мередов матбуот анжуманида қатнашди.

"Йигитларга раҳмат айтаман. Биз боримизни бердик. Мен натижа учун эмас, жароҳат олган футболчиларим учун кўпроқ қайғ уряпман. Натижага таъсир кўплаб факторлар таъсир ўтказди. Ушбу мусобақадан мақсадимиз футболчиларни кўриб олиш эди. Энди Осиё Кубоги-2027 саралаш мусобақасига тайёргарлик кўришимиз керак" - деди Ровшан Мередов.

- Туркманистон ҳисобни тенглаштириб олгунча қадар яхши ўйнади...

- Гол ўтказиб юборишимиз режамизда йўқ эди, аммо гол ўйинга тузган режамизни тубдан ўзгартириб юбормади. Бундай мусобақалар бизга катта тажриба беради. Бизга бундай мусобақалардаги иштирок жуда муҳим. Масалан, Ўмон бу йилнинг ўзидаёқ бир нечта йирик учрашувларда иштирок этишга улгурди. Бизга эса бундай ўйинлар етишмаяпти. Мусобақа ташкилотчиларига раҳмат. Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик. Барча уч ўйинда ҳам ёмон ўйнамадик. Айниқса Ўзбекистонга қарши ҳужум ҳам уюштирдик.

- Октябрь ойидаги Осиё Кубоги-2027 саралаши старт олади. Ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш қачон бошланади?

- Мақсадимиз Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш. Айтиб ўтганингиздек бир ойдан камроқ вақт қолди.

- Ўмон терма жамоасининг қайси жиҳатлари Туркманистонга кўпроқ ноқулайлик туғдирди?

- Мен рақиб жамоа ҳақида фикр билдиришни истамайман. Сабаби мен ўз жамоамга бор эътиборимни қаратган эдим. Ўмон - яхши шаклланган кучли жамоа.

- "Арқадағ" жамоаси бир неча кундан сўнг "Андижон"га қарши ОЧЛ2 мусобақасида тўқнаш келади. Ушбу учрашувдан нималар кутмоқдасиз?

- "Арқадағ" ҳақида ҳеч нима демайман. Ўзингиз кўриб, билиб олишингиз мумкин. Туркманистон клубларига халқаро майдонда мухлислик қиламан. "Андижон" ўз рақибини яхши ўрганиб чиқиши керак.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика