УЕФА раҳбари: "Қишдаги жаҳон чемпионати футболга фойда келтирмади. Уни такрорлашни кўриб чиқиш тўғри қарор бўлмайди"
04 dec 2023 19:45
News
УЕФА раҳбари: "Қишдаги жаҳон чемпионати футболга фойда келтирмади. Уни такрорлашни кўриб чиқиш тўғри қарор бўлмайди"
УЕФА президенти Александр Чеферин жаҳон чемпионатини қишда ўтказиш ғоясини танқид қилди.
Қатардаги ЖЧ-2022 20 ноябрдан 18 декабргача ўтказилган эди.
"Бир нарсага ишончим комил: Қишдаги жаҳон чемпионати футболга фойда келтирмади. Уни такрорлашни кўриб чиқиш тўғри қарор бўлмайди, чунки қишдаги мундиал миллий лигалар ва турнирлар тақвимига қийинчилик туғдирмоқда" - дейди УЕФА президенти.
Link :
Source : Kicker
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments