Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"
10 nov 2025 09:04
News
Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"
"Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, барчаси режамиз бўйича кетаётганди. Устунликни қўлга олишга, вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Лекин қизил карточка бу режаларга бироз путур етказди. Якуний натижа мағлубият бўлди",- дейди Александр Ежов.
- Илк дақиқалардан ҳужумчисиз ўйнаш тактик қарор эдими?
- Агар футбол кўрган бўлсангиз бизда Темурбек Исмаилов ҳужумчи ролида ҳаракат қилди. Бунга қадар ҳам у шу позицияда тўп тепган ва гол урган. Мурод Бобожоновда жароҳат бор эди, у биз билан сафарга ҳам бормаганди. Жисмоний тарафлама тайёр эмасди. Ўйиндан олдин у билан гаплашдик, чунки 10 кунга яқин тикланиш жараёнида эди.
- Ҳаким Фузайловга нима бўлди?
- У шу ерда бўлиши керак эди, лекин соғлиғини даволамоқда. Ўйлайманки, кейинги ўйинларда мураббий ўз ўрнида бўлади. Хоразмлик мухлислардан узр сўраб қоламан. Улар бизни доим қўллаб-қувватламоқда. Қўлимизни пастга туширмаймиз, охиригача курашамиз. "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа. Бу ерда элита учун инфратузилма бор. Албатта, биринчи йил қийин бўляпти. Йигитлар 10 киши қолиб ҳам охиригача ўйнашди, голли вазиятлар яратишди. Лекин тўп рақиб дарвозасига кирмади. Ишқибозларга яна бир бор қийин даврда олқишлаб туришаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Олдимизда турган вазифани бажаришга бор кучимизни ишга соламиз. Тўғри, биз Суперлигада тўғридан-тўғри қолишни истагандик. Плей-оффни режалашатирмагандик. Суперлигада ҳеч бир рақибга шунчаки енгилмадик. Биз биринчи навбатда бу жамоани кучлилар сафида қолиб қолишимиз керак.
Similar news
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Comments