U-20 Жаҳон чемпионати. Неъматжонов дублга эришган иккинчи ўзбекистонлик футболчи
27 may 2023 14:52
News
U-20 Жаҳон чемпионати. Неъматжонов дублга эришган иккинчи ўзбекистонлик футболчи
Кеча Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Гватемалани 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва нимчорак финалга чиқди.
Ушбу баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Шаҳзодбек Неъматжонов дублга эришди. Бунга қадар U-20 Жаҳон чемпионатлари тарихида фақат бир марта ўзбекистонлик футболчи дубль расмийлаштирганди. 2015 йилги Жаҳон чемпионатида Достонбек Ҳамдамов Австрияга қарши баҳсда иккита гол урганди.
Ўзбекистонлик футболчилар орасида U-20 Жаҳон чемпионати тўпурари ҳам айнан Достонбек Ҳамдамов ҳисобланади - 3та гол.
U-20 Жаҳон чемпионатида гол урган ўзбекистонлик футболчилар:
Достонбек Ҳамдамов - 3та
Александр Гейнрих - 2та
Аббосбек Махсталиев - 2та
Игорь Сергеев - 2та
Сардор Раҳмонов - 2та
Элдор Шомуродов - 2та
Забиҳилло Ўринбоев - 2та
Шаҳзодбек Неъматжонов - 2та
Ислом Иномов - 1та
Шерзод Каримов - 1та
Иван Нагаев - 1та
Диёржон Туропов - 1та
Миржамол Қосимов - 1та
Маҳмуджон Маҳамаджонов - 1та
Аббосбек Файзуллаев - 1та
Шерзод Эсанов - 1та

|
Uzbekistan U20 Shakhzod Nematzhonov - 9', Shakhzod Nematzhonov - 20' |
World Cup U20 Grp. A . Round 3 27/05/2023, 03:00 0
:
2
Finished
|
Guatemala U20 |
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments