Latest news

21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  5 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  213 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  2 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  13 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  50 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  7

Туркия компанияси "Чиғатой"да сунъий қопламали майдон қуради News

Туркия компанияси "Чиғатой"да сунъий қопламали майдон қуради

2017 йилнинг сўнгида Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа билан расмий учрашув ўтказган эди.

Учрашувда мамлакатимизда футболни ривожлантиришга асосланган турли лойиҳалар бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган ҳамда ОФК томонидан Ўзбекистонда болалар учун мўлжалланган мини-футбол майдончалари барпо этилиш учун маблағ ажратилишига келишилган эди.

Ушбу келишувга асосан Осиё футбол конфедерацияси томонидан бир қатор қурилиш компаниялари ўртасида махсус тендер ўтказилди. Тендерда спорт иншоотларини барпо қилиш бўйича катта тажрибага эга бўлган Hatko компанияси ғолиб чиқди.
Hatko компанияси мутхассислари бугун пойтаҳтимиз Тошкент шаҳрига етиб келишди. Куннинг биринчи қисмида Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари ҳамда Hatko компанияси мутхассислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда “Чиғатой” спорт базасида қуриладиган сунъий қопламали майдоннинг лойиҳаси муҳокама қилинди.

Куннинг иккинчи қисмида муҳокама “Чиғатой” спорт базасида давом этди. Туркия компанияси вакиллари стадион қуриладиган ер майдонини кўздан кечириб, қурилишни бошлаш учун зарур бўладиган чора-тадбирларни белгилаб олишди.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика