Latest news

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  12 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  423 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди News

Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигаси футболчиларининг янги нархларини эълон қилди

Дунёга машҳур футбол портали Transfermarkt.de Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг янги нархларини эълон қилди.

Унга кўра "Насаф" тўпурари Ҳусайин Норчаевнинг нархи энг кўп кўтарилган - 225 000 евро ва унинг ҳозирги нархи 450 000 еврога етган. "Пахтакор" вакили Диёр Холматовнинг трансфер нархи эса 200 000 еврога ўсган.

"Пахтакор" чап қанот ҳимоячиси ИброҳимҲалил Йўлдошевнинг нархи 150 000га кўтарилган. Акром Комилов, Шерзод Насруллаев, Лука Чермель, Муроджон Раҳматов, Зафар Акромов, Шокир Йўлдошев ва Равшан Ягудиннинг нархларига яна 150 000 евро қўшилган.



Трансфер нархи энг кўп пасайганлар орасида "Пахтакор" посбони Элдорбек Суюнов биринчи ўринда. Унинг трансфер нархи 200 000 еврога камайди ва энди 500 000 еврога тенг. Драган Чераннинг нархи 150 000 еврога камайди. Ҳожиакбар Алижонов, Сардор Рашидов, Жасур Жалолиддинов, Игорь Голбан, Мурод Холмуҳаммедов, Санжар Қодирқулов, Евгений Чумак ва Кахи Махарадзенинг нархлари 100 000га камайди.




Янгиланишдан кейин бир йўла тўрт ўйинчи Суперлигамизнинг энг қиммат футболчилар бўлиб турибди. Булар Сардор Собирхўжаев, Йован Жокич, Нурилло Тўхтасинов ва Ҳожиакбар Алижонов. Уларнинг ҳозирги трансфер нархи 800 000 еврога тенг.

Сардор Рашидов 750 000 евро билан кейинги ўринда турибди. Шоҳруз Норхонов, Азизбек Турғунбоев, Темурхўжа Абдухолиқов ва Фарруҳ Сайфиев портал томонидан 700 000 еврога баҳоланган. Егор Кримец 650 000 еврога тенг.

Барча ўзгаришлар билан қуйидаги ҲАВОЛА орқали танишиш мумкин. 




Championat.asia "Transfermarkt" портали билан ҳамкорлик келишувига эришди        

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика